RU

Последние новости

00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  6 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  1 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  2 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  5 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  0 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  1 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  6 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  9 17:55Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди  0

«Машъал-2» сафарда ғалаба қозонди Новости

«Машъал-2» сафарда ғалаба қозонди

Кеча Ўзбекистон чемпионати биринчи лига баҳслари бўлиб ўтди.

Биринчи лигада иштирок этиб келаётган  "Машъал-2" сафарда «Ғаллаорол» жамоаси билан баҳс борди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.


Ўйиннинг 21 дақиқасида, Муҳриддин Ризвонов яратилган қулай вазиятдан унумли фойдаланиб, рақиб дарвозасини аниқ нишонга олган холда учрашувда ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Танаффусдан кейин табиийки майдон эгалари ҳужумкорликни оширишди, кўпгина вазиятларда жамоамизга омад етишмади. Баҳснинг 60 дақиқасида муборакликлар пенальти ишлашга муваффақ бўлди. Бироқ 11 метрлик жарима тўпинидан иқтидорли ҳужумчи Бобур Фарҳодов рақиб жамоа дарвозасини ишғол қилаолмади.

Сўнгги дақиқаларгача баҳс қизғин ва муросасиз кечсада ҳисоб ўзгармади. Шу тариқа «Машъал-2» сафарда муҳим ғалабани қўлга киритди. Мухлислар яхши эслашса керак, ғаллаоролликлар жорий йилги чемпионатда аввалига ўз майдонида «Андижон» кейинчалик “Цементчи” билан бўлган учрашувда дуранг қайд этиб, кўпчиликни ҳайрон қолдирганди. Боиси улар чемпионат пешқадамларидан муҳим бир очкони тортиб олишга муваффақ бўлганди. Шунинг учун айтиш мумкинки, ёш “Газчилар”нинг сафардан ғалаба билан қайтиши таҳсинга лойиқ.

Умид қиламизки, кейинги турларда ҳам Диёр Мирзабоев бошқарувидаги жамоамиз ўзини кўрсатади.


"Машъал-2" жамоаси матбуот хизмати Бунёд Андаев

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика