Мартинес: "Европа Лигасидан чиқиб кетсак - ёқимсиз ҳодиса бўлади"
21 фев 2014 13:50
Новости
Мартинес: "Европа Лигасидан чиқиб кетсак - ёқимсиз ҳодиса бўлади"
"Порту" ҳужумчиси Жексон Мартинес Европа Лигаси 1/16 финали босқичидаги "Айнтрахт"га қарши ўйиндан кейин (2:2) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Агар Европа Лигасидан чиқиб кетсак, бу жудаям ёқимсиз ҳодиса бўлади. Бироқ ҳали ҳам бундай якундан қутилиб қолиш учун имконимиз бор ва бунинг учун бор имкониятларимизни ишга соламиз.
Фикримча, Германияда "Айнтрахт"дан кучлироқ эканимизни намойиш этишимиз керак. "Порту" - ўйин фаворити эканини таъкидлашнинг ўзи камлик қилади. Буни майдонда исботлаш лозим.
Жавоб ўйини бугунгидан-да қийинроқ бўлади, деб ўйлайман. Биринчидан, рақиб ўз майдонида ўйнайди. Иккинчидан, ҳаммасини ҳал қиладиган ўйин бу. Биз унга яхши тайёргарлик кўришимиз ва тўғри тактика танлай олишимиз керак бўлади", деди Жексон.

Комментарии