RU

Последние новости

12:17"Бунёдкор" "Навбаҳор" етакчиларидан бирига даъвогарлик қилмоқда  0 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  12 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  29 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23

Марко Станоевич: "Молиявий рағбатни эмас, гуруҳдан чиқишни ўйлаяпмиз" Новости

Марко Станоевич: "Молиявий рағбатни эмас, гуруҳдан чиқишни ўйлаяпмиз"

ОФК кубогида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган "Насаф" Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида олдиндаги ўйинларга тайёргарликни давом эттирмоқда

Кечаги кунги машғулотидан сўнг жамоанинг сербиялик ярим ҳимоячиси Марко Станоевичнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Жамоамиз ОФК кубоги баҳсларига тайёр, дея оламан. Тожикистонда иккита машғулот ўтказишга улгурдик. Майдонга мослашяпмиз. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади. Ҳа, таркибимизда ёш футболчилар, бундай мусобақада илк бор иштирок этаётганлар ҳам бор. Фикримча, бу бизга мақсадимизга эришиш учун тўсқинлик қилмайди. Ички чемпионат баҳслари орқали кўпчилик бунга амин бўлди. 

Рақиб ким бўлишидан қатъий назар фақат ғалаба иштиёқида майдонга тушамиз. Мусобақада ўзимнинг энг яхши ўйинларимни кўрсатишга ҳаракат қиламан. Ўзбекистон чемпионатида ураётган голларимни бу ерда ҳам такрорлашга уриниб кўраман. Муҳими жамоам ғалабаси ва мухлисларимизнинг хурсандчилиги. 

Мақсадимиз гуруҳдан чиқиш. Бундай турнир ёш футболчиларга ўзини кўрсатиши учун ҳам ажойиб имконият. 

Молиявий рағбат? Тожикистонга кетишимиздан олдин раҳбарият жамоа билан учрашди. Омад тилади. Умуман олганда молиявий рағбатни эмас, кейинги босқичига чиқишни ўйлаяпмиз",- дейди Марко Станоевич.

Рейтинг: +36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика