RU

Последние новости

23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  3 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  947 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  15 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  9 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  9 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10

Марказобод — «Футболимиз келажаги» турнири ғолиби Новости

Марказобод — «Футболимиз келажаги» турнири ғолиби

Мамлакатимиз болалар ва ўсмирларининг севимли мусобақасига айланиб улгурган «Футболимиз келажаги» анъанавий турнирининг финал босқичи пойтахтимиздаги «Жар» спорт-соғломлаштириш мажмуида бўлиб ўтди.
Маҳалла ёшларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида футболни янада оммалаштириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уюштирилган мусобақа уч ёш тоифасида – 9-10, 11-12 ва 13-14 ёшли болалардан иборат жамоалар ўртасида ўтказилди. Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан футбол жамоалари ғолиблик учун майдонга тушди.

9-10 ёшли болалар ўртасида Боғдод туманидаги Самарқанд маҳалласи жамоаси биринчи, Бухоро шаҳридаги Ашфор маҳалласи жамоаси иккинчи, Жомбой тумани Алишер Навоий номидаги маҳалла жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

11-12 ёшлилар ўртасидаги баҳсларда Тўрткўл туманидаги Марказобод маҳалласи жамоаси бош совринни қўлга киритди. Пастдарғом туманидаги Синчи маҳалласи жамоасига иккинчи, Жиззах туманидаги Зиёкор маҳалласи жамоасига учинчи ўрин насиб этди.

13-14 ёшли футболчилар ўртасидаги учрашувларда Сариосиё туманидаги Гулобод маҳалласи, Жиззах туманидаги Қатортол маҳалласи ва Наманган шаҳридаги Умид маµалласи жамоалари ғолибликни қўлга киритди.

— Маҳалламизда уч мингга яқин аҳоли яшайди, — дейди Тўрткўл туманидаги Марказобод маҳалласи фаолларидан бири Улуғбек Ҳусайний. — Уларнинг асосий қисмини ёшлар ташкил этади.  Маҳалламизда ёшларга спорт билан шуғулланиш учун барча зарур шароит яратилган. Бу эса уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларида жуда қўл келаётир. Тўрт йилдирки, маҳалламиз ёш футболчилари мазкур турнирнинг финал босқичида мунтазам иштирок этиб келмоқда. Ёш футболчиларимиз бу йилги турнирда бош совринни қўлга киритиб, маҳалламиз номини бутун мамлакатимизга танитганидан жуда хурсандмиз. Бу ютуқ келажакда маҳалламиз фарзандларининг жисмоний тарбия ва спортга бґлган қизиқишларини янада ошириши шубҳасиз.

Суратда: турнир ғолиби — «Марказобод» маҳалласи ёш футболчилари.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика