RU

Последние новости

01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" - "Челси" 0:2 (онлайн ҳисоб)  10 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  0 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  4 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  12 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  6 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  3 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

Марат Бикмаев: "Майдонда боримизни бериб ҳаракат қилсак, натижага албатта эришамиз" Новости

Марат Бикмаев: "Майдонда боримизни бериб ҳаракат қилсак, натижага албатта эришамиз"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Марат Бикмаев Осиё Кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган Уммонга қарши ўйинга тайёргарлик ҳақида ЎФА Матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз Уммонга қарши ўйинга одатдагидек тайёргарлик олиб боряпмиз. Бўлажак ўйиндан бошқа ҳеч нарсани ўйламаяпмиз. Бор фикру хаёлимиз биринчи ўйинни чиройли ўтказиб, ғалаба қозонишга қаратилган.

Осиё Кубоги каби катта мусобақаларда тўпурарлар рўйхатидан жой олишни ҳар бир ҳужумчи орзу қилиши аниқ. Мен ҳам бу рўйхатга кириш учун астойдил ҳаракат қиламан. Аммо мен учун шахсий натижадан кўра жамоа қайд этадиган натижа муҳим. Агар терма жамоамиз Осиё Кубогида муваффақият қозонса, тўпурарлар рўйхатига кира олмасам ҳам хафа бўлмайман.

Уммонга қарши асосий таркибда ким тушишини мураббий ҳал қилади. Биз эса майдонда боримизни бериб ҳаракат қилишга тайёр турамиз. Шундай қилсак, натижага албатта эришамиз", - дейди Марат Бикмаев.

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика