RU

Последние новости

11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  0 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  0 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  1 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  6 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  2 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  6 01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  3 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  3 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  1

Марадона ЖЧ-2010га тушига кирган футболчини олиб кетган экан. Занетти ва Камбьяссо эса мундиалдан қуруқ қолган Новости

Марадона ЖЧ-2010га тушига кирган футболчини олиб кетган экан. Занетти ва Камбьяссо эса мундиалдан қуруқ қолган

"Раҳмат, бу ҳаётимдаги ажойиб лаҳзалар бўлди".

Марадона 2020 йилда "Химнасия" билан Аргентина юқори лигасида бир амаллаб жон сақлаб қолди. Уларга коронавирус ёрдам берди. 10 йил аввал эса у мураббийлик фаолиятидаги энг йирик совринни қўлга киритиши мумкин эди. Ўшанда Диего Аргентина терма жамоаси билан ЖЧ-2010га йўл олган. Марадона ҳар доимгидек барчани ҳайрон қолдирган: Рикельме билан жанжаллашиб қолган, "Интер" билан Чемпионлар лигасида зафар қучган Камбьяссо ва Занеттини Ҳатто кенгайтирилган таркибга киритмаган.


"Улар терма жамоа учун эски тарих, жамоага янгилар керак" - деганди Марадона. Бироқ ЖЧга борадиган таркибга "Колона"нинг 30 ёшли ҳимоячиси Ариэль Гарсе киритилди. У деярли Аргентинадан ташқарига чиқмаган (Мексикада 11та ўйин) ва Марадонанинг ноодатий услуби рамзига айланди. ЖЧга боришдан аввал Гарсе миллий жамоа сафида 4та учрашув ўтказган: 2003 йил Марсело Бьелса қўл остида 3та ўртоқлик ўйинида ва Марадона жамоасида Гаитига қарши назорат учрашувида майдонга тушган.


Гарсе мавсумни 14-ўринда якунлаган. Мундиалга мухлис сифатида бормоқчи эди, аммо Марадона қўнғироқ қилиб, уни ўзининг гладиатори деб атаган

Ҳикоя ғалати туюлиши мумкин, аммо The Guardian ва яна бир неча нашрнинг ёзишича, Гарсени бир сабаб туфайли жамоага олишган: Марадона тушида мундиалда ғолиб бўлган экан ва у эслаб қолган ягона чеҳра Ариэлники эди. Мавсумни 14-ўринда якунлаган, "Колон"нинг 30 ёшли футболчисини мунидалга олиб кетиш учун бошқа тузукроқ сабаб кўрсатиш қийин эди.


"Балки бу тушга боғлиқдир. Билмасам, у менга ҳеч нарса айтмади" - деганди Гарсе. "Мени кенгайтирилган таркибга қўшишганида, бу камина учун кутилмаган воқеа бўлди. Матбуот ғазабда эди, танқид тошлари отиларди. Кейин мураббий қўнғироқ қилди: "Салом, хитойлик (Ариэлнинг лақаби). Бу мен, Диегоман". Қалтираб, терлай бошладим, чунки у билан ҳеч қачон гаплашмаган эдим. У ҳеч қаерга бормаслигимни айтгани рақамимни терди деб ўйладим. Аммо қуйидаги гапни эшитдим: "Сен 23 нафар гладиаторларимдан бирисан".


Қизиқ, Марадона қароридан олдин Гарсе жаҳон чемпионатига мухлис сифатида бормоқчи эди. У терма жамоада бўлишни Ҳатто тасаввур ҳам қилмаган, шу сабабли мундиалнинг бир нечта ўйини учун чипта сотиб олган Ариэль Жанубий Африкада таътилни маза қилиб ўтказмоқчи эди.


ЖЧ олдидан ўтказилган сўнгги ўртоқлик ўйинида аргентиналик мухлислар қуйидаги ёзувли баннерни илиб қўйишганди: "Гарсе, бизга альфахор олиб кел". Альфахор - таътилдан совға сифатида олиб келинадиган печенье.

"Одамлар нима дейиши билан ишим йўқ. Мен жаҳон чемпионатига бормоқчиман, бу бахтни ҳеч ким тортиб ололмайди" - деганди Гарсе. Ариэль турнирда худди икки захира посбони каби майдонга тушгани йўқ. Ҳақиқатдан ҳам уни омад учун келиб кетишган кўринади. Фақат бу ёрдам бермади: Аргентина чорак финалда Германияга 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди.


Ўтган йили Гарседан, у Марадонани учратиб қолса, нима дейиши ҳақида сўрашди: "Мен уни қаттиқ қучоқлаб, шундай дердим: "Раҳмат, ақлдан озган инсон, бу ҳаётимдаги ажойиб лаҳзалар бўлди".

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика