Манчини Настасични "Галатасарой"га олиб келмоқчи
12 фев 2014 20:41
Новости
Манчини Настасични "Галатасарой"га олиб келмоқчи
"Ман Сити" ҳимоячиси Матия Настасич фаолиятини Туркия супер лигаси вакили "Галатасарой"да давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда talkSPORT.
Маълум бўлишича, истанбулликлар устози Роберто Манчини собиқ шогирдини яна ўз қўл остида ўйнашини хоҳламоқда. Боиси Настасич сўнгги вақтларда "МС"да ўйин амалиётига кўп ҳам эга бўлаётгани йўқ. Сербиялик футболчи кўпинча жамоасининг бошланғич таркибидан тушиб қолмоқда. Шуни инобатга олган "Галатасарой" 20 ёшли серб ҳимоячисига кўпроқ майдонда ҳаракат қилиш имконини бермоқчи. Аммо истанбулликлар Настасичга ҳали аниқ таклиф билан чиққанларича йўқ.
Комментарии