"Манчестер Юнайтед" "Вильярреал" ҳимоячиси учун € 50 млн беришга тайёр
24 мая 2022 13:48
Новости
"Манчестер Юнайтед" "Вильярреал" ҳимоячиси учун € 50 млн беришга тайёр
"Манчестер Юнайтед" испаниянинг "Вильярреал" клуби марказий ҳимоячиси Пау Торрес хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Манбанинг хабар беришича, Испания термаси ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед"нинг янги бош мураббий Эрик тен Хагга ёқади.
Аввалроқ Пау Торреснинг товон пули € 55-60 млн эканлиги ҳақида хабар берилганди.
Ушбу мавсумда Пау Торрес "Вильярреал" сафида барча мусобақаларда 47 та ўйинда майдонга тушди. Ҳимоячи олтита гол уриб, битта голли узатма етказиб берди.
Transfermarkt портали 25 ёшли футболчини € 50 млн.га баҳоламоқда. Пау Торрес бу мавсум УЕФА Чемпионлар Лигасида "Вильярреал" билан бирга ярим финалгача етиб борди ва муросасиз курашда "Ливерпуль"га имкониятни бой берди.
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии