"Манчестер Юнайтед" Усмон Дембелени харид қилиш шарти билан ижарага олиши мумкин
11 авг 2020 17:45
Новости
"Манчестер Юнайтед" Усмон Дембелени харид қилиш шарти билан ижарага олиши мумкин
"Манчестер Юнайтед" Жейдон Санчонинг трансфери амалга ошмаганидан сўнг "Барселона" ўйинчиси Усмон Дембеленинг вариантини кўриб чиқмоқда.
Санчо МЮ учун бош мақсад бўлиб қолаётган эди, аммо юқори нарх сабаб инглиз клуби бошқа вариант изламоқда.
"Манчестер Юнайтед" 23 ёшли француз билан норасмий музокаралар ўтказган. Музокараларда харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олиш ҳақида гап борган.
Дембеле жорий мавсум Ла Лигада 5та ўйинда майдонга тушди. У мавсумнинг катта қисмини жароҳати туфайли ўтказиб юборди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии