RU

Последние новости

10:15"Олимпик-MobiUz" февраль ойида Марказий Осиё жамоаларига қарши назорат учрашуви ўтказади  0 09:52"Атлетико" Симеонега ўринбосар қидиришга киришди. Мураббий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин  3 09:25Илҳом Мўминжонов: "Бубаня билан келишувга эришилди. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турибди"  1 09:00Эшитдик-да! "Бухоро" собиқ футболчилари "Истиқлол"га ўтмоқда  1 08:35Санжар Шоаҳмедов "Металлург"да  1 08:05Маҳмуд Маҳамаджонов: "Андижон"га совринлар ютиш учун келдим"  6 07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  1 00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  6 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  11 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  4 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  8 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  5 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  16 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  26

"Манчестер Юнайтед" антирекордларни янгилади Новости

"Манчестер Юнайтед" антирекордларни янгилади

Англия Премьер-лигасининг 33-турида “Вулверхэмптон”дан учралган мағлубиятдан сўнг МЮ яна иккита янги антирекорд ўрнатди.

Биринчидан, "Вулверхэмптон" 1979/80 йилдан бери биринчи марта бир мавсумда "Манчестер Юнайтед"ни икки марта мағлуб этди. Иккинчидан, "Манчестер Юнайтед" АПЛда биринчи марта мавсум давомида 15 та ўйинда мағлубиятга учради.

"Манчестер Юнайтед" жорий чемпионатда 8 та ўйинда имкониятни бой берди. Бу 1962/63 йилги мавсумдан бери кузатилган энг ёмон натижа.

Кеча МЮ ўз майдонида "Вулверхэмптон"га минимал 0:1 ҳисобида ютқазди. Ягона голни ўйиннинг 77-дақиқасида Сарабия урди. 

"Манчестер Юнайтед" Премьер-лиганинг кетма-кет тўртта ўйинида ғалаба қозона олмади. "Қизил иблислар" лигада сўнгги бор 16 март куни "Лестер" устидан ғалаба қозонган эди.

МЮ кейинги тур сафарда "Борнмут"га қарши баҳс олиб боради. Жамоа 33-турдан сўнг 38 очко билан 14-поғонада бормоқда.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика