RU

Последние новости

21:05Назорат ўйини. "Навбаҳор" Хитой жамоасидан устун келди  2 20:4239 ёшли Модрич яна бир йил "Реал"да қолмоқчи  1 20:25Назорат ўйини. "Насаф" Грузия жамоасига 4та гол урди  9 20:16Ўртоқлик ўйини. "Сўғдиёна" Черногория жамоаси билан дуранг ўйнади  2 19:58"Бавария" "Челси" ярим ҳимоячисига қизиқиб қолган  1 19:31"Манчестер Юнайтед" Рэшфоддан кейин яна бир ҳужумчисини сотиб юбормоқчи  3 18:57"Арсенал" ёзда трансфер рекордини янгилашга тайёр  3 18:28Френки де Йонгга АПЛдан харидор чиқяпти  3 18:02"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2025". 1-тур якунланди  0 17:43"Челси" ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсадларини аниқлаб олди  4 17:10"Реал" афсоналаридан бири футбол билан хайрлашди  7 16:53Расмий хабар: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  11 16:49Назорат учрашуви. "Сурхон" Россия клубини мағлуб этди  5 16:25Ўзбекистон ёшлари Хитой клубини мағлуб этди  7 15:59Ана бўлмасам! Кейн "Тоттенхэм"га қайтадими?!  3

"Манчестер Юнайтед" учун 2014 йил ёмон бошланди Новости

"Манчестер Юнайтед" учун 2014 йил ёмон бошланди

АПЛ 20-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Тоттенхэм" учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 34-дақиқасида Кристиан Эриксен томонидан узатиб берилган тўпни Эммануэль Адебайор мезбонлар дарвозасига аниқ йўллаб ҳисобни очди - 0:1. 38-дақиқада Роберто Сольдадо бирга-бир вазиятдан унумли фойдалана олмади. Шу тариқа биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди.

58-дақиқада Уэлбек рақиб жарима майдони ичида Эриксенни алдаб ўтиб Кирикеш томонидан йиқитилди, бош ҳакам Ховард Уэбб пенальти белгилаш учун асос етарли эмас деб топди.

66-дақиқада Кристиан Эриксен боши билан гол уриб ҳисобни 0:2 кўринишига келтириб қўйди. Кейинги дақиқада ҳисоб қисқарди. Денни Уэлбек ўзини кўрсатди - 1:2. Қолган дақиқаларда майдон эгалари гол уришга ҳар қанча ҳаракат қилишмасин "Тоттенхэм" ҳимоячилари ва дарвозабони ишончли ўйнашди. Шу тариқа "МЮ" йилни ўз майдонидаги мағлубият билан бошлашга мажбур бўлди.


Англия чемпионати мусобақа жадвали

"Манчестер Юнайтед" - "Тоттенхэм" 1:2
Голлар:
0:1 - 34 Адебайор (Эриксен). 0:2 - 66 Эриксен (Леннон). 1:2 - 67 Уэлбек (Янузай).
"Манчестер Юнайтед": 
Де Хеа, Смоллинг (Кагава, 61), Видич, Дж. Эванс, Эвра, Кэррик (Х. Эрнандес, 61), Клеверли (Эшли Янг, 84), Валенсия, Руни, Янузай, Уэлбек.
"Тоттенхэм": Льорис, Уокер, М. Доусон, Кирикеш, Роуз, Капу (Бенталеб, 64), Дембеле, Леннон, Эриксен, Адебайор (Шадли, 70), Сольдадо (Кейн, 75).
Огоҳлантиришлар: Руни (41), Дембеле (80), Янузай (89)
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика