RU

Последние новости

13:34"Биз у билан яна боғланамиз". Мареска Мудрикнинг дисквалификациясига изоҳ берди  0 13:08Эрнан Креспо "Сан-Паулу" бошқарувига қайтди  0 12:40Қозоғистонлик депутат: "Қозоғистон ўз камчиликлари устида ишлаши ва бошқаларнинг муваффақиятидан сабаб изламаслиги керак"  1 12:14Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинига киришмоқда  1 11:48ЎзФҲМ "Андижон" – "Қизилқум" ўйинида юзага келган баҳсли вазият бўйича изоҳ берди  7 11:10Шомуродов Туркия клубининг таклифини қабул қилдими?  14 10:47Алонсо собиқ шогирдини “Реал“га олиб келиши мумкин  8 10:20МЮ ўз футболчисини “Реал“га таклиф қилди  3 09:52Мбаппе касалхонадан чиқди  0 09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  5 09:10Суперлига. "Сўғдиёна" Дориевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди, "Қизилқум" эса сафарда "Андижон" билан дуранг ўйнади  1 08:58Месси ғалабадан сўнг нималар деди?  6 08:33Россия футболида катта можаро. Клуб раҳбари 15 йилга қамалиши мумкин  8 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди  20 07:40Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  2

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи мухлисларга очиқ хат ёзди Новости

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи мухлисларга очиқ хат ёзди

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" футбол клуби бош мураббийи Дэвид Мойес жамоа мухлисларига очиқ хат ёзди.

Мактуб матни The Guardian нашри томонидан эълон қилинган.

Мойеснинг сўзларига кўра, жамоа ғалабаларга эришаётган вақтда уни қўллаб-қувватлаш осон. Жамоада оғир вақтлар бошланганида эса унга содиқликни билдириш бироз қийин бўлади. Мураббий энг ёмон вақтларда ҳам МЮ билан бирга қолаётган мухлисларга миннатдорлик билдирди.

Мойес "Юнайтед" ишқибозларини Англияда энг яхшилари деб атаб, жамоа учун ҳозирги оғир вақтларда футболчиларни имкон қадар кўпроқ қўллаб туришга чақирди. Мураббийнинг умид билдиришича, яқин вақт ичида "Юнайтед" яна ижобий натижалар кўрсатишни ва совринларни қўлга киритишни бошлайди.

Жамоанинг қониқарсиз натижалари сабаб Мойес бутун мавсум давомида танқид остида қолмоқда. Хусусан, МЮ Англия чемпиони унвонини ҳимоя қилиш имкониятидан деярли маҳрум бўлиб улгурди. Бундан ташқари, жамоа Чемпионлар лигасининг келаси мавсуми учун йўлланмани қўлга кирита олмаслиги ҳам мумкин.

Европа клубларининг бош мусобақаси ҳисобланган Чемпионлар лигасининг жорий мавсумидаги иштирокини "Манчестер Юнайтед" нимчорак финалдаёқ тўхтатиши мумкин. Жамоа Грециянинг "Олимпиакос" жамоасига қарши кечган биринчи ўйинда 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган.

Жорий мавсум Мойес "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи сифатида биринчи марта ишламоқда. Шотландиялик мутахассис жамоа бош мураббийи ўрнида 1986 йилдан 2013 йилгача бўлган Алекс Фергюсонни алмаштирган эди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика