RU

Последние новости

16:26Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 16:02Суперлига. 9-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" 1 нафардан йўқотишга эга   0 15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  5 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  1 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  1 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  11 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  19 11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  7 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  7 10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  1 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  6 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  11

Малайзияни португалиялик мураббий бошқарадиган бўлди Новости

Малайзияни португалиялик мураббий бошқарадиган бўлди

Малайзия терма жамоасининг янги бош мураббийи номи маълум бўлди.

Португалиялик мутахассис Нело Вингада бундан буён Малайзия терма жамоаси устози сифатида ишлайди.

Бу мураббий ўз вақтида Португалия, Саудия Арабистони, Иорадния, Миср (олимпия) ва Эрон (олимпия) терма жамоаларида ишлаган. Машҳур клублардан Португалияда "Бенфика", "Маритму", "Витория", Мисрда "Замалек", Эронда "Персеполис", Жанубий Кореяда "Сеул", Хитойда "Далиан Шайд"да фаолият олиб борган.  

2013-2014 йилларда Карлуш Кейрушга Эрон терма жамоасида ёрдамчилик қилган.

Нелу Вингада 1996 йил Саудия Арабистонини Осиё чемпиони қилган. 2003 йил "Замалек"ни Миср чемпиони қилган. "Сеул" билан 2010 йил Жанубий Корея чемпиони бўлган ва Лига кубогини қўлга киритган.

Малайзия терма жамоаси айни пайтда 2019 йилги Осиё Кубогига чиқиш учун кураш олиб бормоқда. Жамоа Ливан, КХДР ва Гонгконг билан бир гуруҳдан ўрин олган. Малайзия 8 июнь куни КХДР билан ўйнайди.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика