RU

Последние новости

16:18Суперлига. "Машъал" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  0 16:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Қизилқум" 3:0 (матнли трансляция)  2 15:45"Верона" — "Интер". Таркиблар маълум  0 14:41Cуперлига. "Нефтчи" — "Сурхон" 2:0 (матнли трансляция)  59 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  15

Максим Шацких: "Қайрат" билан ҳар йили ўйнашни анъанага айлантиришдан хурсанд бўлардик" Новости

Максим Шацких: "Қайрат" билан ҳар йили ўйнашни анъанага айлантиришдан хурсанд бўлардик"

Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида ўтказилган "Қайрат" ва "Пахтакор" ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан сўнг, меҳмонлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида қатнашди.


- Барчаси биз кутгандек бўлди. Ўйин ҳар икки жамоа ҳужумлари билан кечди. Мухлисларга ёқадиган футбол бўлди. Биз баҳс охирида тўп киритиб, ғалаба қозондик. Ҳозир биз иккинчи даврага тайёргарликни давом эттиряпмиз. Якшанба куни Тошкентда Тожикистон чемпиони "Истиқлол" билан майдонга тушамиз. 

Таркибнинг бир гуруҳи уч кун олдин назорат баҳсида ўйнаганди. Бугун иккинчи гуруҳнинг навбати келди.

Тез орада турк клублари билан меморандум имзолаймиз, турли соҳаларда тажриба алмашамиз. Футболчилар ўтишлари амалга ошиши мумкин. Клуб ва раҳбарият турк жамоалари билан илиқ муносабатда. 

Учрашувда баъзи камчиликларни ҳам кўриб олдик. Ўйинчилар сўнгги 10 кунда юқори юкламалар олишди. Бугун ҳеч ким алмаштирилишини сўрамади. Демак, уларнинг жисмоний ҳолати бунга дош берди. Ҳозирликни режадагидек давом эттирамиз. 

"Қайрат" билан ҳар йили ўйнашни анъанага айлантиришдан хурсанд бўлардик. Ишқибозлар учун беллашув катта байрам бўлди. Буни сақлаб қолиш яхши. Бизни жуда илиқ кутиб олишгани, барча қулай шароитлар муҳайё этилгани учун мезбонларга раҳмат айтаман. 

Рейтинг: +12   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика