RU

Последние новости

18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  1 18:16Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи". Таркиблар маълум  1 18:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро". Таркиблар маълум  0 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  1 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  4 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  6 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  44 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  14 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  20 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  12 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0

Максим Шацких: "Эртанги учрашувни бир ярим йил давомида кутдик" Новости

Максим Шацких: "Эртанги учрашувни бир ярим йил давомида кутдик"

Хабарингиз бор, ОЧЛ илк турида "Пахтакор" "Ал Айн"ни қабул қилади.

"Эртанги ўйинни бир ярим йил кутган эдик. Мана ўша вақт келди. Эртага яхши ўйин намойиш этамиз деб ўйлайман. Эртанги ўйинга тайёрмиз. Рақиб ҳам яхши жамоа ва кучли футболчиларга эга. Биз эртага ўз ўйинимизни рақибга ўтказишни ҳаракат қиламиз".


Собирхўжаев: "Эртага чемпионлар лигасидаги юришимизни бошлаймиз. Энг муҳими барча футболчилар эртанги ўйинга тайёр ва мухлисларга маъқул келадиган ўйин намойиш этамиз". 


- Осиё ўйинларига йўл олган футболчилар ўрни қанчалик билинади?
- Жамоада ўзгартириб бўлмас футболчилар йўқ. Уларнинг ўрнини бошқа футболчилар билан тўлдирамиз. Таркибимизда футболчилар етарлича. Умид қиламанки, эртага таркибдаги ўзгаришлар бизга қийинчилик тўғдирмайди.

- "Пахтакор" жамоаси чемпионлар лигасида ўз олдига қандай мақсад қўйган?
- Айни дамдаги мақсадимиз гуруҳдан чиқиш. Кейинги босқичга чиққанимиздан сўнг, мақсадлар ўзгариши аниқ, аммо ҳозирги асосий мақсадимиз плей-офф босқичига чиқиш.

- "Пахтакор" жамоаси ўз ўй ўйинларини "Бунёдкор" стадионида ўтказиши сизларга ноқулайлик тўғдирмайдими?
- Осиё футбол конфедерациясининг талаби шундай экан. "Бунёдкор" стадионида машғулот ўтказдик ва майса ҳолати яхши. Муҳими биз ўз ўйимизда ўйнамоқдамиз ва мухлислар ёнимизда бўлишади. Аввалги мавсумлар эса айрим бир сабабларга кўра бунинг иложи йўқ эди. Энди бемалол уй ва меҳмонда ўйнай оламиз. Эртага мухлислар ажойиб атмосфера яратиб беришади деган умиддаман.



- "Ал Айн" жамоаси "Пахтакор" учун гуруҳдаги энг қийин рақибми?
- Осиё чемпионлар лигасида кучсиз жамоалар бўлмайди. Барча жамоалар гуруҳ босқичига чиқиш учун узоқ йўлни босиб ўтадилар. Барча рақиблар кучли ва уларни ўрганиб чиқамиз, фақат "Ахал" жамоасига қарши ўйинлар қийин кечиши аниқ. Сабаби улар ҳақида маълумот жуда-жуда кам. Барчаси ўз қўлимизда.

- Жорий мавсумдан бошлаб ОЧЛ куз-баҳор тизимига ўтди. Аввалари эса бундай эмас эди. "Пахтакор" жамоаси учун янги тизим қулайми? Масалан аввал ОЧЛ март ойида бошланарди ва бизнинг футболчиларимиз миллий чемпионатимиз энди бошланаётгани сабаб ноқулайлик туғдирар эди.
- Ҳозирги тизим қулайроқ. Биз энди чемпионатнинг иккинчи қисмини бошладик ва ҳозир анча яхши спорт ҳолатидамиз. Гуруҳ босқичидан кейин эса, агар плей-оффга чиқсак, кейин муаммо бўлиши мумкин сабаби ўша вақтга келиб бизда чемпионат якунланган бўлади.



- "Пахтакор" жамоаси Черансиз бошқа жамоага айланиб қолади. ОЧЛда кучсиз жамоа йўқлигини ҳисобга олсак, агарда Драган ўйинларда иштирок эта олмайдиган бўлиб қолса. "Пахтакор" қийналиб қолмайдими?
- Бизда ҳар доим вариант бор. Биз тактик услуб ёки ўйин схемасини ўзгартиришимиз мумкин. Биз ҳар доим ўзгаришлар қилишга тайёрмиз ва эртанги ўйинда буни билиб оласизлар.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика