RU

Последние новости

13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   0 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  6 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  5 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  10 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  12 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  4 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41

Магуайр: "Умид қиламанки, мени у ерда илиқ кутиб олишади" Новости

Магуайр: "Умид қиламанки, мени у ерда илиқ кутиб олишади"

Харри Магуайр ушбу ҳафта якунида "Манчестер Юнайтед" таркибида "Брэмолл Лейн" майдонида "Шеффилд"га қарши учрашувдан олдин мезбон жамоа мухлисларидан илиқликни кутмоқда.

Магуайр "Шеффилд Юнайтед" академиясида ўсган ва ушбу клуб шарофати билан футболдаги энг муҳим тажрибаларни орттирган.

Жамоа таркибидаги доимий ўйин амалиёти уни "қизил иблислар"нинг сардори ва Англия термасидаги асосий ҳимоячилардан бирига айлантиришда муҳим ҳисса қўшди.

"Омадим келган. Ушбу жамоа таркибида ўйнаб, катта тажриба тўплаганман. "Шеффилд" таркибида 3-4 йилда ҳар мавсумда 50тадан учрашувда қатнашганман.

Бу менга жуда, жуда ёқарди. Футболда катта амалиётга эга бўлиш учун доимий ўйнашни истардим. Мураббийлар штаби эса менга бу имкониятни тақдим қилишди. Ҳаттоки ёш бўлсам ҳам улар менга доимий ишонч билдиришарди.

"Шеффилд Юнайтед" мухлислари мени биринчи кунданоқ қўллаб-қувватлашган ва шу боисдан улардан мамнунман.

"Брэмолл Лейн"га қайтганимда жамоа мухлислари мени илиқ қарши олишади деган умиддаман. Ушбу мавсумда "Лестер" мухлислари мени "Олд Траффорд"да юқори даражада кутиб олишганди!

"Шеффилд" мавсумни яхши бошлади. Бироқ ҳар қандай рақибга қарши ўйнасам ҳам, ўз ишимни бажаришим керак. Мавсумнинг қолган қисмини яхши ўтказишга ҳаракат қиламиз", - деди Магуайр.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика