RU

Последние новости

22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  257 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  7 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   5 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  7 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  37 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  115 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  5 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

"Магуайр ЖЧда ниҳоятда барқарор ўйин кўрсатди" — Тен Ҳаг Новости

"Магуайр ЖЧда ниҳоятда барқарор ўйин кўрсатди" — Тен Ҳаг

"Манчестер Юнайтед" устози Ҳарри Магуайр Англия терма жамоасидаги ишончли ўйинларини клубда ҳам кўрсатишини истайди.

"Қизил иблислар" бош мураббийи Эрик тен Ҳаг Англия термаси сафида Қатардаги мундиалда яхши ўйин кўрсатган манкунианлар сардори ҳақида гапириб ўтди. 

Нидерландиялик мутахассис шогирдини ҳозирги даражасини сақлаб қолишга чақирди. Ҳимоячи "уч шерлар" таркибида асосий ўйинчилардан бири бўлди. Магуайр ушбу халқаро турнир танаффусига қадар самарасиз ҳаракатлари сабабли танқидлар остида қолиб кетаётган эди. Бироқ у Жаҳон чемпионатида мутлақо ўзгариб, ҳатто жамоасининг ҳужумларида ҳам ўзини кўрсатди. 

Жорий мавсумнинг биринчи қисмида атиги 9 ўйинда иштирок этиб, шуларнинг 5 тасида асосий таркибда майдонга тушган футболчи Қатарда мамлакати термасининг барча ўйинларида ҳарактланди. 

2019 йилда 80 млн евро эвазига “Олд Траффорд” эгалари сафига келиб қўшилган 29 ёшли футболчи клуб билан 2,5 йиллик битимга эга. Тен Ҳагдан уни сотиб юбориш борасида сўралганда:

"Фақат у қолишни хоҳламаган тақдирдагина. Айнан ўша вақтгача мен унинг шу ерда эканидан мамнун бўламан".

Шунингдек, мутахассис қуйидаги фикрларни билдирди:

"У Манчестерда ёмон даврларни ўтказди ва албатта, кейин бир қатор қийинчиликларга дуч келди. Англия учун деярли ҳар доим яхши ўйин кўрсатган.

Мен ундан кўп нарса кутаман. Агар Ҳарри ундан талаб қилинаётганларни бажарса, биз учун ажойиб футболчига айланади.

Менимча, Жаҳон чемпионатини жуда яхши ўтказди. Ниҳоятда барқарор ўйин кўрсатди. Ҳозиргидек ўзига ишониб ўйнашда давом этса, худди барча кутганидек, биз учун жуда муҳим ўйинчи бўлади.

Ишончим комилки, Магуайр бизнинг услубимизда ўйнаш ва тизимимизга мослашиш салоҳиятига эга".

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика