RU

Последние новости

11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  0 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  1 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  7 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  2 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  4 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  17 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   10 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  10 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  11 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  1 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  13

Любинко Друлович U-23 ОЧ, футболчи ва мураббийликдаги ютуқлари ҳамда Ўзбекистон U-23 билан муваффаққиятга эришмоқчилиги ҳақида Новости

Любинко Друлович U-23 ОЧ, футболчи ва мураббийликдаги ютуқлари ҳамда Ўзбекистон U-23 билан муваффаққиятга эришмоқчилиги ҳақида

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Любинко Друлович Хитой билан бўладиган ўйин олдидан Осиё футбол конфедерацияси расмий сайти учун интервью берди.

Суҳбат давомида яқин ўтмишнинг машхур футболчиси саналадиган сербиялик мутахассис Осиё ва Европа футболида фаолият олиб боришнинг ўзига хос жиҳатлари, U-23 Осиё чемпионатида ғалаба қозониш унинг учун ўзгача аҳамият касб этиши, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоларининг яхши савиядаги футболчиларга айланишига ишониши, ўз вақтида “Порту” ҳамда “Бенфика” жамоалари сафида тўп суриб, қатор совринлар қўлга киритгани, шунингдек, Сербия ёшлар терма жамоаси билан Европа чемпиони бўлгани, эндиликда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан ҳам қитъа чемпионатини ютиш ниятида экани ҳақида батафсил тўхталиб ўтди:

– U-23 Осиё чемпионатига ташриф буюрган ҳар бир жамоа имкон қадар яхши натижа қайд этишга уринади. Шу боисдан ҳар бир ўйинда рақиб томонидан кучли қаршиликка дуч келиниши табиий.

– Эрон билан ўйин анча мураккаб кечди. Ҳар қандай йирик мусобақада илк ўйин осон ўтмайди, одатда. Биз ғалаба қозониш ниятида эдик, лекин якунда дуранг қайд этилди. Энди Хитой билан ўйинга жиддий ҳозирлик олиб боряпмиз. Рақиб – яхши савиядаги жамоа. Улар билан ўйин ҳам осон ўтмаслиги табиий. Лекин мен шогирдларимга ишонаман.

– Футболчи сифатида ҳам, мураббий сифатида ҳам соврин ютиш, Жаҳон чемпионати ёки Олимпиада каби йирик мусобақаларда қатнашиш жуда ёқимли. Мен ўйинчи сифатида кўп бора Португалия чемпионлигини қўлга киритганман, Еврокубокларда, Европа ва Жаҳон чемпионатларида иштирок этганман. Сербия ёшлар терма жамоаси устози сифатида Европа чемпионатида ғолиб чиқиш насиб этган. Эндиликда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан катта муваффаққиятларга эришишни истайман. Айни пайтдаги асосий мақсадимиз – Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш.

Шу ва шу каби саволларга берилган батафсил жавобларни бироз кейинроқ ОФК веб-сайтида томоша қилиш имконига эга бўласиз.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика