Лёв навбатдаги ўйинларда икки дарвозабоннинг ҳам хизматидан фойдаланишга қарор қилган
15 ноя 2019 20:13
Новости
Лёв навбатдаги ўйинларда икки дарвозабоннинг ҳам хизматидан фойдаланишга қарор қилган
Германия термаси бош мураббийи Йоахим Лёв Евро-2020 саралаши доирасидаги навбатдаги ўйинлардан олдин дарвозабонлар муаммосини ечди.
"Kicker" хабарига кўра, 16 ноябрь куни Беларусга қарши бўлиб ўтадиган баҳсда Нойер Германия термаси дарвозасини қўриқлайди. 19 ноябрда Шимолий Ирландияга қарши баҳсда эса Марк-Андре тер-Штеген майдонга тушади.
Олдинроқ "Барселона" посбони термада ҳам етарлича ўйин амалиётига эга бўлишни истаётганини айтганди.
Саралаш тугашига икки тур қолганида Германия турнир жадвалида яқин таъқибчиси Шимолий Ирландияни 3 очкога ортда қолдирмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии