RU

Последние новости

21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хёйсен эса...  0 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  2 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  7 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  4 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  2 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   2 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  7 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  2 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  1 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  5 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  9

"Локомотив"нинг "Ал Ҳилол" билан ўйинга тайёргарлиги давом этмоқда Новости

"Локомотив"нинг "Ал Ҳилол" билан ўйинга тайёргарлиги давом этмоқда

Хабарингиз бор, 24 май куни "Локомотив" Тошкентда Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клубини қабул қилади.

Осиё чемпионлар лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган мазкур баҳсга "темирйўлчилар" тайёргарликни жиддий тарзда олиб боришмоқда.

17 май куни Ар Риёд шаҳрида бўлиб ўтган баҳсда 0:0 ҳисоби қайд этилганди. "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтадиган жавоб беллашувида "Локо"ни фақат ғалаба қониқтиради. Жамоамизнинг мақсади Тошкентда "Ал Ҳилол"ни енгиб, кейинги босқичга йўл олиш.

"Темирйўлчилар" жуда муҳим ўйинга тайёргарликни ТТЗдаги "Локомотив" стадионида олиб боришмоқда. Барча йигитлар ғалаба илинжида астойдил меҳнат қилишяпти. Ҳамманинг мақсади бир - "Ал Ҳилол"ни мағлуб этиб, ўзбекистонлик мухлисларга қувонч улашиш. Зеро, бу йилги чемпионлар лигасида барчанинг эътибори фақат "Локомотив"га қаратилган.

Эслатиб ўтамиз. 24 май куни "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтадиган "Локомотив" - "Ал Ҳилол" учрашуви соат 18:00да бошланади.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика