"Локомотив"га чемпионлик учун мукофот пуллари ўтказиб берилди
		
		18 мар 2019 15:34
        Новости	
	 
				 
				"Локомотив"га чемпионлик учун мукофот пуллари ўтказиб берилди
2018 йилги мавсум аввалида Профессионал футбол лигаси совринли ўринларни эгаллаган футбол клубларига мукофот пуллари ваъда қилган эди.
			Профессионал футбол лигаси клублар бўйнидаги қарздорлик масалалари ҳал бўлишига қараб, рағбатлантирувчи мукофот пулларини ўтказиб боришни режалаштирган.
Натижада "Пахтакор", "Навбаҳор", "Севинч" футбол клублари ўтган мавсум якунлари бўйича қўлга киритган ўринлари учун мукофот пулларини қабул қилиб олишди.
Суперлига-2018 якунида мамлакат чемпионлигига сазовор бўлган Тошкентнинг "Локомотив" клуби ҳисоб рақамига ҳам олтин медаллар соҳибига ваъда қилинган 1 миллиард сўм мукофот пули ўтказиб берилди.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси қолган барча клубларга ҳам ваъда қилинган мукофот пулларини босқичма-босқич ўтказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии