"Локомотив" уругвайлик футболчи учун 10 миллион таклиф қилди, аммо...
16 июл 2020 15:50
Новости
"Локомотив" уругвайлик футболчи учун 10 миллион таклиф қилди, аммо...
Москванинг "Локомотив" клуби "Милан" ўйинчиси Диего Лаксальтни харид қилмоқчи.
Кеча Москва клуби 27 ёшли уругвайлик футболчи борасида илк таклифни тайёрлаган эди. "Локо" Диего учун 7 миллион евро тўлашга тайёр, аммо "Милан" 10 миллион талаб қилмоқда.
Бир неча соатлардан сўнг эса томонлар алоқани давом эттиришган. "Локомотив" ҳам, "Милан" ҳам битимни ёпмоқчи.
Битимга "Локомотив" ярим ҳимоячиси Алексей Миранчукнинг қўшилиши кўриб чиқилмаяпти. Ўйинчи фаолиятини "Милан"да давом эттиришни хоҳлайди, аммо бундай вариант итальян клуби учун бош мақсад эмас.
Лаксальт жорий мавсумни ижара асосида "Торино"да ўтказмоқда. Футболчи А Серия доирасидаги 16та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии