RU

Последние новости

02:07U21 биринчилиги. Бир ўйинда 13 та карточка, 7 гол урилган ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, пешқадамдан йирик ғалаба: 10-тур натижалари билан танишинг (+ЖАДВАЛ)  0 00:50Алан Ширер: "Аморим билан барчаси ёмонлашди"  1 00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  0 23:49Месси фаолиятидаги энг севимли голини айтди  3 23:14Бэйл: "Тоттенхэм" қарғишдан қутулди"  5 22:44Расман: "Барселона" Рафинья билан шартномани узайтирди  1 22:11Родриго "Реал"дан кетишни истамаяпти  1 21:41Европа лигасининг мавсум футболчиси ва рамзий термаси эълон қилинди  0 21:27Суперкубок чипталари 23 май куни сотувга чиқарилади  7 20:59Деку: "Ямалга ПСЖ қизиқиш билдирди, "Реал" эса йўқ"  5 20:14Хайр, афсона! Лука Модричнинг "Реал"дан кетиши маълум қилинди  21 20:01"Челси" Экитике трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 19:38Йорк "Манчестер Юнайтед"ни Мартинесни сотиб олишга чақирмоқда  6 19:10"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда  2 18:43Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг "Тўртлик финали" учун таркибини эълон қилди  16

“Локомотив” стадиони ўйин учун тайёр! Новости

“Локомотив” стадиони ўйин учун тайёр!

"Локомотив” – “Ал-Иттиход” беллашуви учун стадион тайёр.

Бугун ўзбекистонлик футбол мухлисларини пойтахтимизда ажойиб беллашув кутиб турибди. Тошкентнинг “Локомотив” клуби мавсумдаги биринчи ўйинида Саудия Арабистони етакчиларидан бири, Осиё чемпионлар лигасида икки марта зафар қучган “Ал-Иттиход” клубига қарши майдонга тушади. Кеча ҳар икки клуб вакиллари ўйинолди машғулотини айнан “Локомотив” стадионида ўтказишди.

Стадион маъмурияти футбол мухлислари, спорт журналистлари ўйинни бевосита “Локомотив” аренасининг ўзидан кузатиб боришлари учун шароитларни муҳайё қилишди. Беллашув чипталари стадион кассасида сотилмоқда.

“Локомотив” футболчилари бугун футбол мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлашлари ёрдамида мавсумдаги биринчи беллашувни ғалаба билан якунлашга ҳаракат қилишади. Жамоа етакчиларидан бири Тимур Кападзе айтиб ўтганидек, улар бугун майдоннинг ҳар бир қарич ери учун рақиб билан кураш олиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, беллашув соат 15:00 да старт олади. Футбол мухлисларимизни “Локомотив” стадионидаги қизиқарли тўқнашувга таклиф этиб қоламиз.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика