RU

Последние новости

21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  0 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  2 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  11 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6

“Локомотив” ПФК янги футболчиларни таништирди (+ФОТО) Новости

“Локомотив” ПФК янги футболчиларни таништирди (+ФОТО)

Хабарингиз бор, “Локомотив” футбол клуби янги мавсум олдидан таркибга 7 нафар янги футболчини қўшиб олди.

Бугун “Локомотив” стадиони матбуот анжуманлари залида янги футболчиларнинг таништирув маросими ўтказилди.

Таништирув маросимида “Локомотив” ПФК Бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов, жамоа бош мураббийи Андрей Микляев, жамоа мураббийи Мирко Йеличич, шунингдек янги мавсум олдидан жамоамиз сафига келиб қўшилган футболчилар – Саламат Қутибоев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Диёр Туропов, Жалолиддин Машарипов, Мурод Бобожонов, Муҳаммад Коне, Ньоре Кризо ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.



Даставвал “Локомотив” ПФК Бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов сўзга чиқиб, жамоа олдига қўйилаётган вазифаларга тўхталиб ўтди:
– “Локомотив” – Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ва Кубоги соҳиби ҳисобланади. Жамоамиз олдига янги мавсумда ҳам камида ўтган йилги натижаларни такрорлаш ҳамда Осиё Чемпионлар Лигасида финалга қадар етиб бориш вазифаси қўйилган. Шунга монанд равишда таркибни кучайтириш ишлари олиб борилди. Тўғри, янги мавсум олдидан жамоамизни бир қатор тажрибали футболчилар тарк этишди. Бироқ янги келганлар уларнинг ўринларини билинтирмаслигига ишонамиз, – дея айтиб ўтди Тўлабек Акрамов.





Сўнг жамоа мураббийлари – Андрей Микляев ҳамда Мирко Йеличич янги келган футболчилар хусусида тўхталиб ўтишди.
– “Локомотив” жамоаси ўз сафига янги мавсум олдидан анча тажрибали футболчиларни қўшиб олди, дея оламан. Зеро миллий чемпионатимиздан чақирилган ўйинчиларнинг барчаси ўз клубларида етакчи ҳисобланишарди. Қолаверса, легионер футболчиларимиз ҳам ўзларидан ёмон таассурот қолдиришаётгани йўқ. Шу сабабли ҳам сафимизга қўшилган ҳар бир футболчи ҳақида илиқ фикрлар билдира оламан. Умид қиламанки, янги ўйинчилар жамоа муваффақиятига ўз муносиб ҳиссаларини қўша олишади, – дейди Мирко Йеличич.



Таништирув маросимининг биринчи қисмида футболчиларга ўзлари тўп сурадиган формалар топширилди. Формаларни ўз эгаларига “Локомотив” ПФК Бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов топширди.


Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика