RU

Последние новости

19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  2 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  47 18:59ЖЧ-2026 саралаши. Япония сафарда Хитойни ишончли тарзда мағлуб этди  12 18:51Омадимиз келди, Юсуповга эса раҳмат. Ўзбекистон қийинчилик билан КХДРни мағлуб этди  612 17:58ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Эрон: Асосий таркиблар маълум  3 17:35Буффон: "Неймар бешта "Олтин тўп" ютиши керак эди"  8 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  4 15:59ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия - Саудия Арабистони. Асосий таркиблар маълум  3 14:50"Милан" "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган вингерга кўз тикди  6 14:23Скамакка 3 ойдан кейин машғулотларга қайтди  0 13:55"Малага"нинг ёш вингери "Реал" ва "Барселона" эътиборига тушди  1 13:31Эшитдик-да! Илҳом Мўминжонов янги мавсумда водийда иш бошлайди   22 13:24"Ливерпуль" "Лион" футболчисини қўлга киритмоқчи   3 13:05Ўзбекистон ва КХДР ўзаро ўйинлар тарихи. Пхеняндаги мағлубият, Гейнрихнинг чиройли голи ва Австралияда "порлаган" Сергеев  10

“Локомотив” - “Пахтакор”: Ўйин ва ўйиндан кейинги воқеалар ҳақида Новости

“Локомотив” - “Пахтакор”: Ўйин ва ўйиндан кейинги воқеалар ҳақида

Кеча бўлиб ўтган ўтган чемпионлик ўйинида “Пахтакор” “Локомотив”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Қўлга киритилган ғалабадан сўнг “Пахтакор” “Локо”дан уч очкога илгарилаб кетди ҳамда захирада битта ўйини борлигини инобатга олсак, чемпионлик қўлга киритилди ҳисоб. Негаки буёғига “пахтакорчилар”нинг қоқилишига ишониш жуда қийин, қолаверса, “Локомотив” ҳам ўзиб кета олмаса керак.

Бу учрашув чемпионлик баҳси бўлгани учун эътибор юқори эди. Шу боис ТТЗдаги “Локомотив” стадионига кўплаб мухлислар келишди. Қолаверса, ўйиндан кейин матбуот анжуманлари ўтказиладиган хонада журналистлар кўплигидан бўш жой қолмади. Учрашув эса жуда кескин ва курашларга бой тарзда кечди. Қолаверса, баҳсни БААдан ташриф буюрган ҳакамлар бошқариб боргани ҳам ўйинга қандайдир файз бағишлади.



Йил бошида ўз олдига фақат чемпионлик мақсадини қўйган “Локомотив” учун бу ўйин катта аҳамиятга эга эди. Лекин жамоа ўз майдонида кечган айнан етакчилар билан баҳсларда ғалаба қозона олмади. Биринчи даврада “Насаф” билан дуранг ўйнаган бўлса, иккинчи даврада “Бунёдкор” ва “Пахтакор”га мағлуб бўлди. “Пахтакор” эса аксинча ўз уйида “Бунёдкор”ниям, “Насаф”ниям мағлуб этди. “Локо” билан дуранг ўйнади. Демак, бундан кўриниб турибдики, чемпионлик ўзаро ўйинларда ҳал қилинди.

“Локомотив” уй учрашувларини ТТЗда ўтказгани яхши: майдон ажойиб, стадион кўриниши ихчам, шароит бор. Аммо неча марта айтиб келаётганимиз билан клуб раҳбарияти томонидан ҳамон ОАВ вакилларига қулайлик яратиб берилмаяпти. Тўғри, ўйин кунлари стадионда симсиз интернет ёқиб қўйилади, аммо кечаги баҳсда ўйинни компьютер орқали онлайн қилмоқчи бўлганлар анча қийналиб қолишди. Биринчидан, бизга журналистлар СИП секторда ўтиришади дейилди, борсак қатор-қатор стуллардан бошқа ҳеч нарса йўқ экан. Натижада ҳамкасбимиз Шаҳбоз Беғамов ўйинни матнли трансляция тарзида ёритиб бораётиб анча қийналиб қолди. Майли, ноутбукнинг электр қуввати тўла эди, аммо шундай катта клубда матбуот вакиллари учун наҳотки иккита стол топилмаган бўлса. Энди бир ярим соат мобайнида ноутбукни тиззага қўйволиб, учрашув тафсилотларини ёзиб бориш қандай бўлишини ўзингиз тасаввур қилиб кўраверинг.  



Бу муаммо Темирйўллар институти ҳудудида жойлашган стадионда ҳам бор. Ўз сафига яхши футболчиларни қўшиб олгани билан клуб ПРОФЕССИОНАЛ бўлиб қолмайди. Профессионал клуб ҳар бир деталга алоҳида эътибор қаратиши шарт. Қолаверса, ОАВ билан ҳам ишлашни билиши керак. Энди ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, учрашув тенг курашлар остида кечгандек кўрингани билан “Пахтакор”нинг ўйини анча мазмунли чиқди. Ҳар бир чизиқ ўз ишини яхши бажарди: дарвозабондан тортиб ҳужумчиларгача. Шахсан менга Жамшид Искандеровнинг ҳаракатлари жуда маъқул келди. Ўйинни ўқиши, шерикларини кўра билиши жуда ажойиб. “Пахтакор”нинг стандарт вазиятлардан унумли фойдаланиши таҳсинга лойиқ.

“Локомотив” ўйинида эса муаммолар ҳамон мавжуд. Кечаги баҳсда бу яққол кўзга ташланди. Жамоанинг хавли вазиятларни кам юзага келтириши, юзага келтирганда ҳам ундан фойдалан билмаслик “Бунёдкор” билан кечган баҳсда ҳам кўзга ташланганди. Кечаги ўйинда яна шу хатолар такрорланди. Биз нима учун бошқа ўйинлар қолиб мана шу иккита баҳсни айтяпмиз? Чунки одатда кучли жамоаларнинг ўйинига кучли рақиблар билан қандай ҳаракат қилганига қараб баҳо берилади. “Локомотив” ҳозирги ўйини билан ўртамиёналарни ютиб юраверади, аммо кучлиларни мағлуб эта олмаяпти. Аввало жамоада бир-бирини тушуниб ҳаракат қилиш тўлиқ шаклланмаган. Бўлмаса жамоада қандай футболчилар йиғилмаган дейсиз. Кечаги учрашувда биргина Жасур Ҳасановнинг ажралиб турганини ҳисобга олмасак, бошқалар айтарли ҳеч нарса қила олишмади. Нестеров иккитани голни стандартдан ўтказиб юборди, Бобур Йўлдошевнинг автогол таъсиридан ҳалиям чиқиб кетолмагани кўриниб турди, Лутфулло Тўраев марказда етакчиликни қўлга ола билмади, Фозил Мусаев-ку умуман ўйинга киришиб кета олмади. Генйрихнинг бир ўзи ҳаракат қилгани билан ё у шерикларини тушунмади, ё шериклари уни тушунишмади. Фарҳод Тожиевнинг майдонда борлиги ҳам умуман билинмади.

Бемалол айтишимиз мумкин, чемпионлик учун кечган баҳсда “Пахтакор” ҳақли ғалабага эришди. Жамоа чемпионларга хос тарзда ўз ўйинини намойиш эта олди. Маълум бир вақт ўринбосарлар таркибида ўйнаб юрган Боян Миладинович ҳақиқий профессионал экан. У тушкунликка тушмасдан ишлашда давом этди ва асосий таркибдаги ўрнини қайтариб олди. Кечаги ўйинда эса бурчак тўпидан гол киритди. Давралар оралиғида таркибга қўшиб олинган Баҳодир Пардаев ҳам тезда жамоага киришиб кета олди. Егор Кримец таянч нуқтасида ўзини йўқотиб қўймади. Бошқалар ҳақида ҳам илиқ фикрларни билдириш мумкин.



Ўйиндан сўнг одатдагидек матбуот анжумани ўтказилди. ОАВ ходимлари “Пахтакор” менежери Самвел Бабаянни қарсаклар билан кутиб олишди. Ўз навбатида Самвел Вячеславович ҳеч бир журналистнинг саволини беэътибор қолдирмай, ҳаммасига тўлиқ жавоб қайтарди. Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Локомотив” бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этиши лозим эди, бироқ Абрамов киришни хоҳламадими ё бошқа сабаб туфайлими, хуллас ўрнига ёрдамчиси Марат Мифтахутдиновни юборди. Бу эса баъзи журналистларда норозиликни юзага келтирди, ҳатто “Абрамов қани?”, “Биз у киши билан савол-жавоб қиламиз” деганлар ҳам бўлди. Бу эса табиийки Мифтахутдиновнинг ҳамиятига тегди ва у киши матбуот анжуманида қатнашмасдан зални тарк этди.



Футболда бундай воқеалар учраб туради: яъни, бош мураббийнинг ўйиндан кейинги матбуот анжуманига кирмаслиги. Бу ўз вақтида ҳатто жаҳоннинг энг кучли мураббийлари билан ҳам бўлган. Шундай экан, бундан катта ваҳима ясаш керак эмас. Мураббий хоҳласа киради, хоҳламаса йўқ. Тўғри, ПФЛ регламентида матбуот анжуманларида бош мураббийларнинг иштирок этиши шарт қилиб белгилаб қўйилган ва қайси жамоанинг бош мураббийи келмаса унга нисбатан жарима солинади ва шу билан иш ёпилади. Журналистнинг ёрдамчи мураббийга савол бериш-бермаслиги эса ўзига ҳавола. Маъқул келса охиригача ўтиради, бўлмаса бемалол чиқиб кетиши мумкин. Худди биз матбуот анжуманига фалончи кирсин деб талаб қила олмаганимиз каби, клуб ҳам журналистлар охиригача шу ерда ўтириши керак деган шартни қўя олмайди.

Х.Холиқов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика