RU

Последние новости

13:21Суперлига. "Динамо" Ғузорда аср ғалабасини қўлга киритди, кейинги турда катта имтиҳон  2 12:54"Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда: клуб кузда янгиланган аренада ўйнаши мумкин  0 12:26Гринвуд "Ал Насср"га ўтишга розилик берди  0 11:59Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида учинчи марта дуранг ўйнади, "Сўғдиёна" меҳмонда учинчи бор муроса кўчасини танлади  0 11:37U-17 аёллар Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон рақибларини билиб олди  0 11:14"Насаф" янги легионери Шала "Андижон" билан ўйинда қатнашиши мумкин  4 10:50"Челси" яна бир футболчисини сотиб юборди  0 10:19Дарвин Нуньеснинг "Ал Ҳилол"даги маоши маълум  1 09:48"Челси" Жексонга нарх белгилади  5 09:17Пролига ҳам қайтмоқда. 11-турнинг расмийлари маълум  0 08:46Opta АПЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини эълон қилди  7 08:15Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  8 07:41Месси майдонга тушманган баҳсда Суарес бош қаҳрамонга айланди  4 07:15Суперлига. "Динамо" сафарда камбэк амалга оширди, "Навбаҳор" эса ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  0 00:50U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди  1

"Локомотив" ўринбосарлари биринчи давранинг қолган бешта ўйинида ғалаба қозонишга ваъда беришди Новости

"Локомотив" ўринбосарлари биринчи давранинг қолган бешта ўйинида ғалаба қозонишга ваъда беришди

Ёшлар лигасида қатнашаётган "Локомотив" ўринбосарларининг бу йилги иштирокини зўр деб бўлмайди.
Ёшларимиз ортда қолган 10та тур натижаларига кўра, 11 очко билан 12-ўринда боришяпти. Жамоа учта учрашувда ғалаба қозонган бўлса, икки бор дуранг ўйнади ва беш марта мағлубиятга учради.

Айниқса, ўринбосарларимизнинг ўз майдонида энди бу йил олий лигага чиққан "Қўқон-1912"га мағлуб бўлиши кўпчиликка алам қилди. Негаки ёшларимиз 1:0 ҳисобида олдинда бораётиб кейинчалик иккита тўп ўтказиб юборишди. Натижада орадан кўп ўтмай, "Локомотив" ПФК раҳбарияти ўринбосарлар жамоаси билан учрашиб, ўзига хос йиғилиш ўтказди.

Йиғилишни "Локомотив" ПФК Бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов, клуб спорт директори Равшан Муқимов ҳамда жамоа бошлиғи Қобил Юнусов олиб боришди. Йиғилишда шунингдек, ўринбосарлар жамоаси бош мураббийи Руслан Аҳмедхонов, катта мураббий Константин Кузнецов, мураббий Вадим Валицкий ҳамда "Локомотив" болалар-ўсмирлар футбол мактаб директори Эркин Саидов иштирок этишди.

Йиғилишда дастлаб "Локомотив" ПФК Бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов сўз олиб, ўринбосарларимиз кўрсатаётган натижалар клуб раҳбариятини умуман қониқтирмаётганини айтиб ўтди. "Жамоамиз ўринбосарлари олдига қўйилган мақсад битта: яхши ўйин кўрсатган ҳолда асосий таркиб бош мураббийи эътиборини қозониш ҳамда асосий таркибга ўтиш. Бунинг учун футболчида характер шаклланиши лозим. Бизнинг ёшлар жамоамизда эса мана шундай характер кўзга ташланмаяпти", - дея таъкидлади. Т.Акрамов.
Йиғилиш давомида ўринбосарлар таркибида тўп тепаётган бир нечта футболчига клуб раҳбарияти томонидан жиддий эътирозлар бўлди. Хусусан жамоа сардори ва ҳужумчиси Темур Усмоновнинг гол ура олмаётгани (ваҳоланки, у ёшлар терма жамоамизга номзод ҳисобланади), ярим ҳимоячи Хумоюн Абдуалимовнинг мураббийларга гап қайтараётгани, Орифхўжа Абдухолиқовнинг эса доим нимадандир айб топиши (у гол уриши учун вақт етмаётган экан) кескин танқид остига олинди.

Тўлабек Акрамов футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигига алоҳида тўхталиб, бу борада ҳам жиддий ишлаш кераклигини айтди. "Ёшлар жамоамизда ўйинчиларнинг жисмоний ҳолати кўнгилдагидек эмас. Футболчилар тез чарчаб қолишяпти. Демак, футбол мактабимиз мураббийлари бунга етарлича эътибор беришмаяпти. Футболчи жамоавий машғулотдан ташқари индивидуал тарзда ҳам ишлаши, ўз танасини доим чиниқтириб бориши лозим. Қайсидир футболчи бундан кейин машғулотга кеч қолса ёки узрсиз сабабга кўра келмаса, клуб томонидан жаримага тортилади. Ёшларимизда аввало жамоавий характерни шакллантириш лозим, шундагина улардан ижобий натижани кутсак бўлади" - дейди Т.Акрамов.

Йиғилишда "Локомотив" ПФК спорт директори Равшан Муқимов ҳамда жамоа бошлиғи Қобил Юнусов ҳам сўзга чиқиб, ўринбосарларимиз намойиш этаётган ўйин борасида ўз фикрларини баён этишди. Асосий эътироз барибир футболчиларнинг ўзига бориб тақалди. Маълумки, биринчи давра тугашига яна бешта тур қолди. "Локомотив" ўринбосарлари қолган ўйинларни сафарда "Бухоро", "Шўртан" ва "Машъал", уйда эса "Қизилқум" ҳамда "Навбаҳор"га ўтказишади. Футболчиларимиз мана шу ўйинларнинг ҳаммасида ғалаба қозонишга ваъда беришди. Берилган ваъдани бажариш масъулияти эса ўринбосарлар жамоаси мураббийлар штабига юклатилди.

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика