"Локомотив" Дубайда Шотландия ва Россия клубларига қарши ўйнайди
08 янв 2018 17:34
Новости
"Локомотив" Дубайда Шотландия ва Россия клубларига қарши ўйнайди
Ўзбекистоннинг 2 карра чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси 9-23 январь кунлари БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.
Осиё Чемпионлар Лигасининг янги мавсумига қизғин тайёргарлик олиб бораётган “темирйўлчилар” жамоаси Дубайда 4та назорат беллашувида майдонга тушади.
Дастлаб “Локо” 14 январь куни Шотландиянинг “Абердин” клуби билан баҳс юритади. 17 январда маҳаллий жамоалардан бири билан назорат беллашуви бўлиб ўтиши кўзда тутилган. 19 январда эса Россиянинг “Рубин” клуби “Локомотив”га рақиблик қилади. Дастлабки хориж йиғини доирасидаги сўнгги ўйин эса яна бир рус клуби – “Краснодар”га қарши 22 январь санасида бўлиб ўтади.

Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии