RU

Последние новости

11:27Даврон Файзиев: "Катанец ўрнига хорижий мураббий варианти ҳам кўриб чиқилди. Кападзе унинг ёрдамчиларини қолдиришга қарор қилди"  2 10:43Шесни ёки Пенья? Флик ўз танловини айтди  4 10:06Осиё кубоги олдидан сўнгги репетиция. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун Хитой клуби билан ўйнайди  4 09:51Микель Артета: "Ҳозир бу жуда оғриқли, лекин биз келажакка қарашимиз керак"  3 09:19 Неймар 12 йилдан сўнг "Сантос" таркибида майдонга тушди  1 08:48Расман: Сардор Қобулжонов янги мавсумда "Хоразм"да ўйнайди  1 08:15Клаудио Раньери: "Элдор Шомуродов муносиб ўйин кўрсатди"  9 07:35Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   72 03:10Италия кубоги. "Милан" "Рома"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Шомуродов бир тайм ўйнади  58 03:00"Ньюкасл" жавоб учрашувида ҳам "Арсенал"ни мағлубиятга учратиб, Лига кубоги финалига йўл олди!  8 03:00"Реал Мадрид" қўшиб берилган дақиқалардаги гол эвазига "Леганес"ни таслим этди ва Испания кубоги ярим финалига йўл олди!  34 00:50Goal нашри айни вақтда "Олтин тўп" соврини учун номзодлар рейтингини тузди  14 23:32ОКМК Шимолий Корея терма жамоасига қарши назорат ўйини ўтказади  3 23:00"Қизилқум" Туркия йиғинига жўнаб кетди. Таркибда кимлар бор?  2 22:36Мбаппе "Реал"нинг январь ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлди  3

"Локомотив" чорак финалдаги рақибимиз: “Ал Айн” – “Насаф”нинг гуруҳидан чиққан жамоа Новости

"Локомотив" чорак финалдаги рақибимиз: “Ал Айн” – “Насаф”нинг гуруҳидан чиққан жамоа

Хабарингиз бор, бугун Осиё чемпионлар лигасининг чорак финал баҳсларига қуръа ташланди.

Қуръа натижаларига кўра, “Локомотив” чорак финални БААнинг “Ал Айн” клубига қарши ўтказади.

Дастлабки баҳс “Ал Айн” майдонида 23 август куни бўлиб ўтади. Тошкентда кечадиган жавоб учрашуви эса 13 сентябрга белгиланган. “Ал Айн” БАА миллий чемпионатининг навбатдаги мавсумини 2-ўринда тугатди. Бу жамоа чемпион “Ал Аҳли”дан 9 очко ортда қолди.

Маълумот учун, “Ал Айн” бу йилги чемпионлар лигасида “Насаф” билан бир гуруҳда кураш олиб борди ва 10 очко тўплаб иккинчи ўрин билан чиқди. “Ал Айн” гуруҳ босқичида ўтказилган 6та ўйиндан учтасида ғалаба қозонди, бир бор дуранг ўйнаб, икки марта мағлубиятга учради.
Тўплар нисбати 8-6. Гуруҳ учрашувларида бразилиялик Дуглас учта, колумбиялик Данило Асприлла иккита тўп киритди.

ОЧЛ 1/8 финалини “Зобахан”га қарши ўтказган ушбу жамоа ўз майдонида дуранг (1:1) қайд этган бўлса, сафарда 2:0 ҳисобида зафар қучди. Бу ўйинларда ҳам “Ал Айн” легионерлари Дуглас билан Данило Асприлла биттадан гол уришди. Умуман олганда, “Ал Айн”нинг ўйини кўп жиҳатдан мана шу икки футболчига боғлиқ. Бу жамоада шунингдек, 10-рақамда кўпчиликка яхши таниш Умар Абдулраҳмон ҳам ўйнайди.

“Ал Айн”нинг ОЧЛ-2016даги натижалари:

1-тур. “Ал Айн” – “Ал Жайиш” 1:2
Гол:
Дуглас

2-тур. “Ал Жайиш” – “Ал Айн” 2:1
Гол:
Саид Ал Хатири

3-тур. “Ал Айн” – “Ал Аҳли” 1:0
Гол:
Умар Абдулраҳмон

4-тур. “Ал Аҳли” – “Ал Айн” 1:2
Голлар:
Дуглас (2та)

5-тур. “Насаф” – “Ал Айн” 1:1
Гол:
Данило Асприлла

6-тур. “Ал Айн” – “Насаф” 2:0
Голлар:
Данило Асприлла, Исмоил Аҳмад.

1/8 финал. Биринчи учрашув
“Ал Айн” – “Зобахан” 1:1
Гол:
Дуглас

1/8 финал. Жавоб учрашуви
“Зобахан” – “Ал Айн” 0:2
Голлар:
Ли Мюнг Жу, Данило Асприлла

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика