RU

Последние новости

09:26Рафинья Мессининг рекордини янгилади  0 08:58Криштиану Роналду «Ал Насср»нинг Элит ОЧЛнинг финалига чиқа олмаганига муносабат билдирди  6 08:30Испания терма жамоаси собиқ мураббийи Қатарни бошқариши мумкин  0 08:04Флик кечаги дуранг ҳақида фикр билдирди  17 07:42КОНКАКАФ чемпионлар лигаси. Месси ва «Интер Майами» юришини ярим финалда тўхтади  14 07:00"Барселона" ва "Интер" ўртасидаги "оловли" ўйинда "Интер"ни дарвоза тўсини қутқарди, Мхитаряннинг голи эса ҳисобга олинмади  17 02:00ЕЧЛ. "Барселона" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида жанговар дуранг қайд этди. Барчаси бир ҳафтадан сўнг ҳал бўлади  324 01:40Холанд "Манчестер Сити" машғулотларига қайтди  0 01:20Анвар Бердиев: "Майдон учун раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, энди шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади"  3 00:55Мирко Еличич: "Биз "Олимпик Мобиуз" каби энг яхши ёшларни йиға олмаймиз"  4 00:23Сергей Лушан: "Асабий ўйин бўлди, анча вазиятларни голга айлантира олмадик"  2 00:05Сервер Жепаров: "Навбаҳор" билан ўйин ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди"  3 00:00Россия кубоги. "Зенит" ЦСКАни мағлубиятга учратди. Файзуллаев 68-дақиқада майдонга тушди  10 23:30Элит ОЧЛ. "Ал Насср" ва Роналду мусобақани тарк этди. "Кавасаки Фронтале" финалда!  98 22:45Сергей Лебедев: "Назаримда, бугунги ўйинда ёмон ҳаракат қилмадик"  6

"Локомотив": Болалар футболи доимий эътиборда Новости

"Локомотив": Болалар футболи доимий эътиборда

Профессионализм сари ишонч билан одимлаётган «Локомотив» футбол клубида болалар ва ўсмирлар футболига ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда.
2011 йилда қайта ташкил этилган «Локомотив» болалар ва ўсмирлар футбол мактаби ўтган давр ичида сезиларли ютуқларга эришди. Бир қатор иқтидорли ёшларимиз турли ёшдаги мамлакат терма жамоаси сафидан ўрин олиб улгуришди. Бунга ўсмирлар терма жамоаси билан Осиё чемпионлигини қўлга киритган Сарвар Каримов, ёшлар ўртасида Туркияда ўтказилган жаҳон чемпионати иштирокчилари Бобурбек Йўлдошев, Сардор Рахмонов (у «Машъал» академиясида камол топган бўлса-да, ҳозир «Локомотив» ёшлар жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда), Баҳодир Мирсоатовларни мисол келтириш мумкин. Жамоамиз мураббийлар штаби бу футболчиларга «Локомотив»нинг умиди сифатида қарашмоқда. Шунингдек, яна бир қатор ёшлар ўсмирлар терма жамоаларига номзодлар қаторида тилга олинмоқда.

Болалар ва ўсмирлар футбол жамоалари ўртасида ўтказилаётган Тошкент шаҳар биринчилигининг жорий йилги мусобақаларида ёш темирйўлчилар 6 ёш тоифасида иштирок этишяпти. 1996-97, 1998, 1999, 2000, 2001, 2002 йилларда туғилган футболчилардан ташкил топган «Локомотив» болалар ва ўсмирлар футбол жамоаси шаҳар биринчилигида муносиб тўп суришга ҳаракат қилмоқда. Шуни таъкидлаш керак, барча ёш тоифаларида «Локомотив» болалар ва ўсмирлар мактаби тарбияланувчиларига ўз даврининг номдор футболчилари мураббийлик қилиб келишмоқда. Жумладан, 1996-97 йилларда туғилган ёшларга ўз вақтида «Дўстлик» ва «Самарқанд-Динамо» сингари жамоаларда тўп сурган Сергей Лошак футбол сирларини ўргатиб келаётган бўлса, 1998 йилда туғилган болаларга машҳур ҳимоячи Юрий Винтовкин устозлик қилиб келади. 1999 йилда туғилган ўсмирлар эса Даврон Досумов ҳамда собиқ «Пахтакор»чи Низом Нортожиевлардан футбол сирларини ўзлаштиришяпти. Қолган учта ёш тоифасига моҳир ярим ҳимоячи Алишер Бозоров мураббий саналади.

Жорий йилги Тошкент шаҳар биринчилигида «Локомотив» болалар ва ўсмирлар футбол мактаби тарбияланувчилари билан бир гуруҳдан «Бунёдкор-Академия», «Спартак-2», РКОР (Республика Олимпия заҳиралари коллежи), «Олмазор», «Юзработ», «Истиқлол-2», «Олимпик», «Сергели», «Чилонзор», «Тошкент City», 1-сон Тошкент шаҳар футбол мактаб интернати, 22-сон ОЗБЎСМ, 24-сон БЎСМ, 26-сон БЎСМ ҳамда ТАПОиЧ жамоаларининг ёш футболчилари ўрин олишган. 1-босқич ўйинларидан кейин «Локомотив» болалар ва ўсмирлар футбол мактаби жамоаси умумий ҳисобда кучли бешликдан жой олиб туришибди. Бу эса ёш темирйўлчиларга ҳозир эгаллаб турган ўрнини сақлаб қоладиган бўлса кейинги босқичда нариги гуруҳда дастлабки 5 ўринни эгаллаган жамоаларга қарши баҳс олиб бориш имконини беради. Айни пайтда ёш футболчилар ёзги таътилга чиқишган. 2-босқич ўйинлари эса август ойининг иккинчи ярмида бошланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика