RU

Последние новости

01:18"Ювентус" форварди А Сериянинг бошқа бир клубига ўтади  0 00:51"Ливерпуль" дарвозабонининг кетишини эълон қилди  0 00:20Олисе 60 млн евро эвазига "Кристал Пэлас"дан "Бавария"га ўтди  1 00:03Innoprom-2024. "Қизилқум" ярим финалда "ИМТ Белград"ни йирик ҳисобда енгиб, финалга йўл олди  2 22:23Туркия терма жамоаси ҳимоячиси Европа чемпионатлари тарихига кирди  0 21:52"Барселона" собиқ ўйинчиси Тьяго 33 ёшида фаолиятини якунлади  8 21:20Opta суперкомпьютерининг талқинига кўра Испания ва Францияда Еврони ютиш учун имконият тенг – 30%. Англияда 23%, Нидерландияда эса 17%  4 20:41Фаолиятини якунлаган Тони Кроос ўзининг хайрлашув мактубини ёзди  7 20:17Жеррард Месси ва Роналду ҳақида: "Иккиси ҳам футбол афсоналари. Криштиану – катта тўпурар, Лео кўпроқ жамоавий мукаммал ўйинчи, танлай олмайман"  18 19:48"Масалан, Кроосни ҳам четлатиш мумкин эди" – Кукурелья тўп қўлига теккан вазият ҳақида  5 19:20Дриблинг бўйича Евро-2024нинг энг яхши ўн ўйинчиси маълум қилинди  9 18:54МЮ Зиркзе бўйича битимни якунламоқда. Форварднинг шартномаси ва агентнинг комиссияси бўйича келишувга эришилди  2 18:25Мбаппенинг "Реал"даги тақдимотига 80 мингдан ошиқ инсон ташриф буюради  7 17:55Беллингем финалда Испания билан ўйнамоқчи: "Бунга умид қиламан. Испанлар турнирда жуда яхши ўйнашмоқда, шундай экан ҳамма нарса бўлиши мумкин"  6 17:26Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Арал"га қарши ўйиннинг 88-дақиқасида гол уриб, ғалабага эришган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4

"Локомотив" 20 ёшда, барча "темирйўлчилар"га юбилей муборак! Новости

"Локомотив" 20 ёшда, барча "темирйўлчилар"га юбилей муборак!

Бундан 20 йил муқаддам, 2002 йилнинг 14 февраль куни "Локомотив" футбол клубига асос солинган эди.

Яъни 14 февраль куни клуб ташкил этилгани тўғрисида Низом тасдиқланган ва орадан бир кун ўтиб 15 февралда 234-рақам билан давлат рўйхатидан ўтганди. Шундан бери мана 20 йилдирки "Локомотив" футбол клуби Ўзбекистон футболида фаолият юритиб келмоқда. Биласизми, аввалига клуб "Давр-Локомотив" номи остида Тошкент шаҳар иккинчи лигасида ўйинларни ўтказган. Бироқ орадан кўп ўтмай клуб раҳбарияти "Давр-Локомотив"ни "Локомотив"га ўзгартиришни лозим топган ва шундан бери клуб номи ўзгаришсиз келмоқда.


Ютуқлар

Ўтган 20 йил ичида "Локомотив" бир нечта совринларни қўлга киритишга муваффақ бўлди. Бир бошдан бошлайдиган бўлсак: 2016, 2017, 2018 йилларда жамоа кетма-кет уч марта Ўзбекистон чемпиони бўлди. Шунингдек, вице-чемпионлик ҳам уч бор қўлга киритилган: 2013, 2014 ва 2015 йилларда "темирйўлчилар" иккинчи ўрин билан кифояланганди. 2012 йилги чемпионатда эса "Локомотив" биронза медалларга сазовор чиққан. 


Ўзбекистон Кубогидаги ютуқлар ҳам учтани ташкил этади - 2014 йил Олмалиқда бўлиб ўтган финалда "Локо" "Бунёдкор"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор "биллур соврин" соҳиби бўлганди. 2016 йилда жамоа Самарқандда "Насаф"дан устун келиб, яна Кубок соҳиби бўлади. Орадан бир йил ўтиб эса Тошкентда "Бунёдкор" мағлуб этилади ва "Локо" учинчи бор мамлакат Кубогини баланд кўтаради. Мана шу финал ОФК президенти Шайх Салмон бин Халифанинг ташриф этгани билан ҳам ёдда қолган. 2015 ва 2019 йилларда эса "Локомотив" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби бўлган.


Осиё чемпионлар лигасидаги иштирок

"Локомотив" фаолиятида Осиё чемпионлар лигаси ҳам муҳим ўрин тутади. Хусусан жамоа кетма-кет беш йил ОЧЛ гуруҳ босқичида ўйнаган ва бу 2015-2019 йилларни ўз ичига олади. Лекин "темирйўлчилар" фаолиятида 2016 йилги мавсум алоҳида аҳамият касб этади. Ўшанда "Локо" гуруҳдан чиқибгина қолмай, мусобақанинг чорак финалига қадар етиб борганди.


2016 йилги Осиё чемпионлар лигасини ёдга оладиган бўлсак, жамоамиз гуруҳ босқичида Саудия Арабистонининг энг номдор клубларидан бири "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этиб, нимчорак финалда кимсан "Ал Ҳилол"дан устун келганди. Ва фақатгина чорак финалда "темирйўлчилар"дан бироз омад юз ўгириб, БААнинг "Ал Айн" клубига кичик ҳисобда имкониятни бой берганмиз. 

Буюк қайтиш

Албатта, клуб тарихида омадсиз мавсумлар ҳам бўлган, чунки спортда ғалаба ва мағлубият кўпинча ёнма-ён юради дейишади ва бундан қочишнинг имкони йўқ. Бугун сиз чўққида бўлсангиз, эртага пастда бўлиб қолишингиз мумкин. Хусусан 2010 йилги мавсум ҳам "Локомотив" учун муваффақиятсиз келиб, жамоа олий лигадан биринчи лигага тушиб кетганди. 


Лекин бу омадсизлик узоқ чўзилмади ва жамоа бир йил ичида "темирйўлчилар" яна олий лигага қайтишга муваффақ бўлди. "Локо" қайтганда ҳам оддий қайтмади, балки кучли жамоа бўлиб, яъни чемпионликка курашадиган жамоа сифатида катта сакрашни амалга оширди. Клубга футболни астойдил севувчи раҳбарият ва ҳомийларнинг жалб этилиши "Локомотив" учун янги тарих ёзишга сабаб бўлди. Айнан шундан кейин жамоанинг ютуқли мавсумлари кўрина бошлади.

Гвардиячилар

Ўтган 20 йил ичида "Локо" сафида бир қанча юлдуз футболчилар тўп тепишга муваффақ бўлди. Хусусан жамоамиз сафида энг кп ўтказган футболчи Ислом Тўхтахўжаев ҳисобланади. У биргина олий лигада 192та баҳсда "Локо" шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, Кахи Махарадзе, Марат Бикмаев, Игнатий Нестеров, Садриддин Абдуллаев, Темурхўжа Абдухолиқов, Марсель Идиатуллин, Олег Зотеев, Сардор Мирзаев каби футболчилар ҳам "темирйўлчилар" сафида майдонга тушиш бўйича рекордчилар ҳисобланади.

Жамоа тарихида энг кўп гол урган ҳужумчи Марат Бикмаев бўлиб, унинг ҳисобида барча мусобақаларда киритилган 72та гол бор. Бу борада кейинги ўринни 67та гол билан Темурхўжа Абдухолиқов эгаллаб турибди. Бугунги кунда "Локомотив" футбол мактабида болалар мураббийи бўлиб ишлаб келаётган Марсель Идиатуллин эса 52та гол урган. Бундан ташқари "Локо" либосида энг кўп гол урган фуnболчилар орасида Фарҳод Тожиев, Санжар Шоаҳмедов, Сардор Мирзаев, Ислом Тўхтахўжаев, Иван Нагаев, Олим Навкаров ва Зайниддин Тожиевлар ҳам бор. 

Мақоламиз сўнггида "Локомотив" футбол клубини, жамоага беэътибор бўлмаган ишқибозларни ҳамда барча "темирйўлчилар"ни клубнинг 20 йиллик тўйи билан муборакбод этиб қоламиз. "Локомотив" доим олға қадам босишда давом этсин!

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика