«Ливерпул»нинг Трент Александер-Арнольд бўйича қарори маълум
01 янв 09:45
Новости
«Ливерпул»нинг Трент Александер-Арнольд бўйича қарори маълум
Инглиз жамоаси ҳар қандай ҳолатда ҳам Трент Александер-Арнольдни қишда «Реал Мадрид»га сотмаслигини маълум қилди.
Агар «Ливерпуль» футболчи билан янги шартнома туза олмаган тақдирда ҳам футболчини қишда қўйиб юбормайди. Улар мавсум ўртасида жамоа етакчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр эмас.
«Реал Мадрид» футболчини қишда 25-30 миллион еврога сотиб олишга тайёрлигини маълум қилган.
Трент Александер-Арнольднинг «Ливерпуль» билан шартномаси келаси йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Англиялик ярим йилдан сўнг эркин агентга айланади. Ҳимоячи жорий мавсум 23 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 5 та ассист қайд этди.
Комментарии