RU

Последние новости

22:11Интервью. Шавкат Саидов: "Яна янгиликларимиз бор"  1 21:50Mirabror Usmanov Cup-2024. Ўзбекистон футзал термаси Тожикистонни мағлубиятга учратди  0 21:26Расман: Сергей Лушчан "Навбаҳор" клуби бош мураббийи сифатида таништирилди  14 21:03Ўртоқлик учрашуви. ОКМК Беларусь клубига имкониятни бой берди  1 20:35Эшитдик-да! "Навбаҳор"нинг асосий футболчиси легионерга айланиши мумкин  27 20:16Париж-2024. Ҳар бир терма жамоадаги катта ёшли футболчилар  8 19:49Ван Дейк NBA афсонаси Леброн Жеймс билан суратга тушди  4 19:21"Комо" Бонавентурани сотиб олмоқчи  1 18:53Mirabror Usmanov Cup-2024. Қирғиз Республикаси илк учрашувда Гватемаладан устун келди  2 18:32Сергей Лушчан "Навбаҳор" билан шартнома имзолади   24 18:19"Монако" клуб 100 йиллигига аталган сафар либосини тақдим этди  2 17:53"Мбаппе эффекти": Ҳоланд "Реал"га эмас, "Барселона"га ўтмоқчи  19 17:28"Милан" "Монако" ярим ҳимоячиси бўйича таклиф билан чиқди  0 17:00ПСЖ Угарте учун 70 млн евро хоҳламоқда  0 16:36Расман: Мората – "Милан" футболчиси!  3

“Ливерпул”га бориб малака ошириб келишни истаётган ПРО-Лигадаги энг ёш мураббий Исломбек Исмоилов билан суҳбат Новости

“Ливерпул”га бориб малака ошириб келишни истаётган ПРО-Лигадаги энг ёш мураббий Исломбек Исмоилов билан суҳбат

Марғилонлик иқтидорли мураббийлардан бири бўлган Исломбек Исмоиловнинг бугунги кунда танимаган футбол мухлиси бўлмаса керак.

27 ёшли Исмоилов мураббийликка эрта қадам қўйиб, сохада босқичма-босқич илдамлаб бормоқда. Жорий мавсум ПРО-Лига “Б” минтақасида дебют мавсумини ўтказган Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманининг (Яйпан) “Турон” жамоаси билан ғолибликни қўлга киритган Исломбек Исмоилов матбуотда ҳам тез-тез чиқиш қилиб туришлари билан фаоллик кўрсатмоқда дейиш мумкин. Чуқур фикрлаб, доимо ҳалоллик сари интилиб, отаси Муродбек Исмоиловнинг маслаҳатларига қулоқ тутадиган ёш мураббий бу йил фаолиятидаги дастлабки сезлиларли ютуқни қўлга киритди.

Ёдингизда бўлса керак, “Турон” жамоасини аввалига қўқонлик таниқли мутахассис Баҳром Ҳакимов бошқариб келаётганди. Чемпионатнинг дастлабки турлари ортда қолгач, Ҳакимов истеъфога чиқди. Сўнгра раҳбарият бош мураббий постига ҳеч иккиланмасдан, 27 ёшли Исмоиловни таклиф этди. Бунга қадар Марғилон шаҳридаги “Фаровон” болалар футбол академиясида ёшлар билан ишлаб келаётган мутахассис Исломбек Исмоилов “Турон” жамоасидан бўлган чақирувга розилик бериб, жамоада астойдил мехнат қилди ва якунда раҳбариятнинг ишончини оқлашга муваффақ бўлди.

Яқинда Исломбек Исмоилов билан ортда қолган мавсум якунлари ва келгуси режалар ҳақида суҳбатлашдик.

- Исломбек якунига етган Про-Лига мусобақасида бошқарувингиздаги «Турон» жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Бунга қандай эришилди деб ўйлайсиз?

- Албатта, жорий мавсум нафақат мен учун балки «Турон» футбол клуби учун ҳам унитилмас йил бўлди. Сабаби мураббий сифатида илк бор Профессионал ютуққа эришдим. Бунинг баробарида ушбу ютуқ «Турон» футбол клуби учун ҳам тарихий ғалабага айланди. Биласиз, ғалабалар ва совринлар ўз-ўзидан қўлга киритилмайди. Табиийки, бунинг замирида улкан мехнат ва машаққат ётади. Масум бошида клубда тизимни тўғри йўлга қўйиш учун бир қанча ишларни олиб бордик. Хатто майда нарсаларга ҳам профессионал тарзда ёндошилди. Энг муҳими, биз бир оила бўла олдик. Замонавий футболда ҳам бу омиллар юқори ўринда туради. Эришилган муваффақиятда клубдаги барча ишчи ходимларнинг ўрни беқиёс эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтаман.



- Про Лига “А” минтақасига ўтиш босқичида ҳам «Турон» ижобий натижаларга эришди. Шогирдларингизнинг харакатларидан тўлиқ қониқиш хосил қилган бўлсангиз керак?

- Йигитлар бутун мавсум мобайнида бор имкониятини ишга солди. Шундай экан улардан қониқмадим десам нотўғри бўлади. Таркибдаги футболчилар ўз олдиларига қўйилган вазифани аъло даражада бажарди. Бунинг учун улардан миннатдорман.

- Илгари Про Лигада “Ёзёвон-Лочинлари” жамоасини бошқарган пайтингизда молиявий муаммоларга дуч келинган холатлар ҳам бўлган. Бу борада «Турон»да вазият қандай?

- «Турон»да барчаси аъло даражада. Клуб қисқа муддатда жадаллик билан ривожланмоқда. Буни – қайд этилаётган натижалардан ҳам билиб олиш мумкин. Клуб рахбариятига рахмат айтсак арзийди. Улар бизни ҳар жабхада қўллаб-қувватлаб, ёлғизлатиб қўйишмаяпти.

- Бу йил бошқарувингиздаги жамоа ижобий натижаларга эришди. Мураббий сифатида фалсафангизни қанчалик амалга оширдим деб ҳисоблайсиз?

- Спортда ўз ишингиздан тўлиқ қониқишингиз қийин. Агарда кимдир шундай деб ҳисобласа, ўсишдан тўхтаб қолиши табиий. Мураббий сифатида ҳали кўплаб ютуқларни қўлга киритишни истайман. Қаерда ишлашимдан қатъий назар, ҳар доим ғолиблик учун курашганман. Сабаби биз мураббиймиз. Шундай экан мухлислар биздан хар доим ғалаба кутади. Қанча ютуқларни қўлга киритмайлик, биздан янада юқори натижаларни талаб қилишади. Бу - мураббийнинг фаолиятидаги ўзгармас бир қисми деб биламан. Шунинг учун эришилган муваффақият билан чекланиб қолмоқчи эмасман.

- Таркибга назар ташласак, ёш жиҳатдан сиздан катталар ҳам борлигини кўриш мумкин. Улар билан ишлашда ортиқча муаммоларга дуч келинмаяптими?

- Ҳар бир ишни ўзига яраша қийин ва аксинча тарафлари бўлади. Агар сиз ўйлаган мақсадингизга эришмоқчи бўлсангиз, ҳамма билан тил топиша олишингиз муҳимдир. У хоҳ ёш бўлсин ёки катта. Лекин ҳозирча бу борада ҳеч қандай муаммога дуч келганим йўқ.

- «Турон» бошқарувини қўлга олгунингизга қадар академияда ёшлар билан ишлаб келаётганингизни яхши биламиз. Маълум муддат ўтиб, яна катта футболга шўнғиб кетиш қийинчилик туғдирмадими?

- Ҳар бир ишнинг дебочаси қийин бўлгани каби, менда ҳам бошида озгина қийинчиликлар туғилди. Сабаби тўсатдан масъулиятли бу лавозимга тайинланишим мен учун катта таваккал иш эди. Лекин қачондир бу ишни бошлашим кераклигини яхши тушуниб тургандим. Яратганга шукур, якунда юзимиз ёруғ бўлди.

- Бугунги кунда хатто Суперлига клублари йиғинни бошламаган бир пайтда, «Турон» ўз қароргоҳида келаси мавсум учун тайёргарликни кўра бошлади. Бундан чиқди, жамоангиз олдига раҳбарият томонидан жиддий вазифалар қўйилмоқдами?

- Тўғри, маълум муддатлик танаффусдан сўнг, барчадан аввал янги мавсум тайёргарлигига киришдик. Албатта бу бежиз эмас. Хабарингиз бўлса керак, жорий йилнинг 10 декабр кунидан Республикамиз бўйича очиқ-конкурс эълон қилганмиз. Яъни бу конкурсда футболга қизиққан исталган йигит қатнашиши мумкин эди. Бу кўрик танлов орқали бир қатор ёшларни кўздан кечирдик. Илк ташкиллаштирилган кўрик танловимиз самарали ўтди дейиш мумкин. «Турон» ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўяди. Раҳбарият ҳам 2020 йил учун жамоа олдига максимал вазифаларни белгилаб берди. Бунинг учун жамоага зарур барча шарт-шароитлар яратиб борилмоқда.



- Ҳар бир бош мураббий ўз ёнига доимо тажрибали мутахассисларни жалб этиш орқали, ўзига бироз қулайлик яратишга уринади. Сизда ҳам бундай режалар борми?

- Мураббийлик фаолиятимни бошлаган кунимдан бошлаб мен учун энг маслахатгўй ёрдамчи инсон бу Отам дир. Шу кунгача эришган ютуқларимда отамни мехнатлари ва маслаҳатлари беқиёсдир. Бу ҳам менинг энг катта кучли томонларимдан биридир. Ҳозирда иккаламизни жамоаларимиз бошқа бўлганлиги сабабли бу мавсумдан менга узоқ йиллар “Нефтчи”да фаолият юритган тажрибали футболчи Бахтиёр Ёқубов энди мураббийликда ёрдам беради. Шу ўринда мураббийлар штабимизда бир қатор тажрибали ёш мураббийлар бор.

- Кейинги мавсумга «Турон»нинг таркиби неччи фоизга ўзгариши мумкин?

- Янги мавсумдан жамоанинг таркиби 80 % га ўзгаради. Жамоа таркибида харакат қилган бир қатор футболчилар билан клуб дўстона равишда хайрлашди. Чунки хабарингиз бор, кейинги йилдан «Турон» Про лига “А” минтақасида иштирок этади. Шуни инобатга олган холда, ҳозирда бир қатор тажрибали футболчилар билан музокара олиб борилмоқда. Бу хақда улар билан расман шартнома имзолангандан кейин кенг оммага маълум қиламиз.

- Янги мавсумга тайёргарлик режаси тасдиқландими?

- Албатта, клуб раҳбарияти томонидан тайёргарлик режаси тасдиқланган. Режага биноан асосий жамоа 15-28 декабр кунлари Ўзбекистон туманидаги клуб қароргоҳида қисқа муддатли йиғин ташкил этади. Шундан сўнг янги йил байрами муносабати билан жамоа аъзолари 3 январга қадар таътилга чиқади. 3-9 январ кунлари яна ўз қароргоҳимизда йиғилиб, тайёргарликнинг иккинчи босқичини олиб борамиз. 10 январдан 22 январга қадар эса Тошкент шахрида ўқув-йиғин машғулотлари ўтказилади. Пойтахт йиғини якунига етгач, йигитларга яна бироз дам берилади ва 25 январдан Фарғона шаҳрида старт олиши кутилаётган “Вилоя ҳокими Кубоги” турнирида иштирок этамиз.
Тайёргарлик режасига кўра, феврал ойида яна Тошкентда маълум муддатлик йиғин ташкил этилади. Шу тариқа янги мавсумга ҳозирлик кўриб борамиз.

- Про Лига формати бўйича қандай таклифларни берган бўлардингиз?

- Бўлажак мавсум ПРО-Лигада ҳам ҳудди Суперлига тизимидек 14та ёки 16 та жамоа иштирокида икки давралик мусобақа ташкил этилса барчага маъқул бўларди деган фикрдаман.

- Мураббий сифатида янада шаклланиб бориш учун қайси мутахассисни ёнида ишлашни хохлайсиз? Умуман олганда, қачондир хориж клубларига сафар уюштириб, малака ошириб келиш режангиз борми? Агарда шундай имкон туғилса, қайси клубни танлаган бўлардингиз?

- Хозирги кунда “Ливерпуль” устози Клоппнинг фаолияти мен учун жуда қизиқ. Агар имкони бўлса Англияга бориб, “Ливерпул”да малака оширишни истардим.


Файзулла суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика