"Ливерпуль" Рэшфордга 11 йил аввал оғиз солган экан...
14 апр 2016 22:13
Новости
"Ливерпуль" Рэшфордга 11 йил аввал оғиз солган экан...
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд "Ливерпуль"га ўтишга розилик бермаган.
Рэшфорднинг биринчи клуби "Флетчер Мосс" собиқ футболчисига 11 йил аввал "Ливерпуль" жамоаси томонидан қизиқиш бўлганини таъкидлади. Рэшфорднинг 7 ёшидаёқ "Эвертон" ҳамда "Ливерпуль" жамоалари унинг иқтидорини сезишган ва Маркусни ўз сафларига қўшиб олмоқчи бўлишган. Аммо Рэшфорд "Манчестер Юнайтед"га мухлислик қилгани боис айнан Юнайтедга ўтишни истаган.
Эслатиб ўтамиз, 18 ёшли Рэшфорд февралда МЮда дебют қилди ва ҳоирчага ўтказилган 11 ўйинда рақиблари дарвозасини 6 маротаба "ўққа" тутди.
Комментарии