RU

Последние новости

17:55Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  1 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  1 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  4 17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  1 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  2 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  13 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  5 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  12 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  5 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   19 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  4

"Пахтакор" - Ўзбекистон Лига Кубоги соҳиби! Требл! Новости

"Пахтакор" - Ўзбекистон Лига Кубоги соҳиби! Требл!

Ўзбекистон Лига кубоги финали-2019 доирасида АГМК ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

Лига Кубоги, финал

АГМК — "Пахтакор" 2:6

Голлар: Жасур Умаров (64), Мурод Тошматов (86) - Игор Сергеев (5), Драган Черан (42, 67), Достон Ҳамдамов (50, 55), Хожиакбар Алижонов (78)


Тошкент шаҳри, "Пахтакор" стадиони.
Ҳакамлар
: Илгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров, Элёр Турсунов
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.

АГМК (5-4-1) — 32.Суҳроб Султонов - 23.Акмал Шораҳмедов, 88.Игорь Зонич, 33.Сардор Раҳмонов, 44.Бобур Йўлдошев (18.Расул Йўлдошев, 63), 20.Мирғиёз Сулаймонов - 11.Зоҳир Пиримов, 3.Эркин Байдуллаев, 30.Жасур Умаров - 7.Элгужа Григалашвили (17. Мурод Тошматов, 58) - 9.Зафар Полвонов (15.Жасур Ҳакимов, 78).
Захира
: 12.Роман Абдулов, 4.Миржамол Қосимов, 5.Дилшод Жўраев, 8.Санъат Шихов, 77.Владислав Касминин, 99.Шаҳзод Нурматов.

"Пахтакор" (4-2-3-1) — 35.Санжар Қувватов - 3.Хожиакбар Алижонов, 23.Шерзод Аъзамов, 15.Егор Кримец (55. Марко Симич, 78), 34.Фарруҳ Сайфиев - Ҳумоюнмирзо Иминов, 27.Сардор Собирхўжаев - 17.Достон Ҳамдамов (19.Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 78), 10.Драган Черан, 9.Жалолиддин Машарипов - 11.Игорь Сергеев (21. Марат Бикмаев, 70).
Захира: 25.Элдорбек Суюнов, 5.Алишер Салимов, 13.Руслан Розиев, 29.Владимир Козак, 43.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 77.Ҳусниддин Ғофуров.


- Ўйин якунланди. "Пахтакор" илк марта ўтказилган Ўзбекистон Лига Кубоги соҳиби!

90. Илгиз Танташев иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берди.

90. Султоновдан сейв. Машариповнинг стандарт вазиятдан берган зарбасини АГМК посбони бартараф этди.

86. ГООООЛЛ!! Тошматов ҳисобни қисқартирди. Акмал Шораҳмедовнинг жарима майдончаси ичига узатган тўпи Мурод Тошматовга келиб тушди. У эса зарбада адашмади.

84. АГМК ҳужумчиси Жасур Ҳакимовнинг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбасига бирозгина аниқлик етишмади. Ҳисоб қисқариши мумкин эди.

78. ГООООЛ!! Хожиакбар Алижонов ҳам ўз номини таблога ёздириб қўймоқда. Султоновни алдаб ўтган "Пахтакор" ҳимоячиси рақиб дарвозасини қийинчиликсиз ишғол қилди.

74. Марат Бикмаев ўз омадини синаб кўрди. Аммо, унинг берган зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

67. ГОООЛ! "Пахтакор" яна қарши ҳужумда рақибни жазоламоқда. Бу сафар ҳам Черан катта саҳнага чиқди. Сергеевнинг пасидан сўнг Драган аниқ зарба билан ҳисобни 1:5 кўринишига олиб келди.

64. ГОООООЛЛ!! АГМК футболчиси Жасур Умаров жарима майдончаси ичида юқоридан келаётган тўпни ерга туширмасдан Қувватов дарвозасига аниқ йўллади. Ҳисоб қисқарди. 1:4

62. Игор Сергеев яхши имкониятдан фойдалана олмади, дарвозабонни алдаб ўтган Игордан АГМК футболчиси тўпни олиб қўйди.

55. ГООООООЛ!!! Ҳамдамовнинг жарима майдончаси ташқарисидан берган ажойиб зарбаси ҳисобни 0:4 кўринишига олиб келмоқда.

50. ГООООООЛ!! "Пахтакор" қарши ҳужумдан унумли фойдаланди. Машариповнинг шеригига узатган ажойиб пасидан сўнг бирга-бир вазиятда чиқиб кетган Ҳамдамов зарбада адашмади. 0:3 (!)

49. Хавфли вазият! Элгужа Григалашвилининг жарима майдончасига кираверишда берган зарбасига озгина аниқлик етишмади.

46. Иккинчи бўлимга старт берувчи ҳуштак янгради.


ТАНАФФУС

46. Ўйиннинг биринчи бўлимига бош ҳакам Илгиз Танташев томонидан 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. Уххх! "Пахтакор" қанот ҳимоячиси Хожиакбар Алижоновнинг узоқ масофадан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб майдонга қайтди. Ҳисоб йириклашиши мумкин эди.

42. ГОООООЛЛ!! "Пахтакор" ўйинчиси Драган Чераннинг жарима майдончаси ташқарисидан берган мукаммал зарбаси Суҳроб Султоновни ожиз қолдирди. 0:2

40. Машариповнинг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбасини Суҳроб Султонов қийинчилик билан бартараф этди.

38. "Пахтакор" кўпроқ тўп билан муомала қилмоқда, АГМК эса қарши ҳужумларга кўпроқ урғу бермоқда.

31. Хавфли вазият! Алижоновнинг жарима майдончаси ичига узатган тўпига Сергеев улгурмади. Машарипов ўзига келиб тушган тўпни эса деярли бўш дарвозага кирита олмади.

30. Навбатдаги сариқ карточка АГМК футболчиси Жасур Умировга рақиб ўйинчиси Ҳумоюнмирзо Иминовга қарши қўполлиги учун кўрсатилди.

23. VAR. Бироз аввал "Пахтакор" футболчиси Егор Кримецга сариқ карточка кўрсатилган эди. VAR хонасида бўлиб турган мухбирларимизнинг хабарига кўра, Егор тўпга биринчи бўлиб теккан, кейин эса оёғи билан рақибга зарба бериб юборган. Шундай экан, бу вазият қизилга тортмас эди.

17. Дастлабки 10 дақиқадаги "Пахтакор"нинг устунлигидан сўнг АГМК ҳам хавфли ҳужумлар ташкил этишга уринмоқда.

11. Ўйиндаги илк сариқ карточка "Пахтакор" сардори Егор Кримецга кўрсатилди. У АГМК футболчиси Зоҳир Пиримовга қарши қўполлик ишлатган эди.

8. Ҳакамлар синов тариқасида ушбу учрашувда VARдан фойдаланишмоқда. Ҳозирча оффлайн режимда.

5. ГООООЛ!! Игор Сергеев. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланган ҳолда ҳисобни очди. 0:1

3. Бурчак зарбасидан сўнг тўп жарима майдончаси ичида яна Сергеевга келиб тушди, аммо Игорнинг берган зарбасини АГМК дарвозабони Суҳроб Султонов қийинчилик билан бартараф этди.

2. Ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг Жалолиддин Машариповга теккан тўп Игорь Сергеевга келиб тушди. Ҳужумчи эса қулай имкониятдан фойдалана олмади, Султонов ўз ўрнида.

1. Ўйин бошланди!


- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- ЎФА терма жамоалар бўлими бошлиғи Азиз Ҳайдаров ва Ўзбекистон Лига Кубоги ғолибига бериладиган соврин.

- Ассалому алайкум "Championat.asia" сайти кузатувчилари. Бироздан сўнг бошланадиган АГМК ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Лига Кубоги финал ўйинини сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика