RU

Последние новости

19:13УEФА Суперкубоги ўйинини ким бошқариши маълум  0 18:49Погбанинг акаси Бельгиянинг учинчи лигасида ўйнайди  3 18:25"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Парижда ўғриликка учради  6 18:01"Шўртан" учта трансферни амалга оширди  3 17:39"Ланс" "Челси" собиқ ҳимоячиси билан битим тузди. У Ҳусановга рақобатчи бўлади  3 17:15Тер Штеген – "Барса"да сардорлик учун асосий номзод  2 16:48"Хоразм" бир қатор футболчиларни сафига қўшиб олди  3 16:28"Манчестер Сити" янги мавсум учун захира либосини тақдим этди  1 15:59ФИФА Олимпиада ўйинларидаги воқеаларни текшириш учун эксперт тайинлади  1 15:34Тимур Кападзе: "Мисрнинг кучли томонлари ва имкониятларини яхши биламиз"  9 15:12Иброҳимҳалил ОТЖ лагерини тарк этди, унинг ўрнига бошқа ўйинчини қўшиш мумкинми? Кападзе жавоб берди  26 14:59"Манчестер Юнайтед" Уан-Биссакани Дюмфрисга алмаштирмоқчи  4 14:37Париж-2024. Ўзбекистон Мисрга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  9 14:15АПЛ клублари "Лион" ҳимоячисига даъвогар  1 13:50Симонс "Лейпциг" ва "Бавария"дан бирини танлади  1

Лига 1. ПСЖ ишончли ғалабага эришди, Мбаппедан дубль, Мессидан дебют! Новости

Лига 1. ПСЖ ишончли ғалабага эришди, Мбаппедан дубль, Мессидан дебют!

Франция чемпионати 4-туридан ўрин олган учрашув матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Реймс – ПСЖ 0:2 

23.45, «Огюст Делон»

Голлар: Мбаппе 16', 64'

Реймс – Райкович, Фоке, Абдельхамид, Фас, Гравийон, Кассама (Локо, 46), Мунеци, Лопи (Ван Берген, 71), Кеббаль (Флипс, 76), Туре (Экитик, 82), Мбуку (Бериша, 46).

ПСЖ – Навас, Хакими, Маркиньос, Керер, Диалло (Кимпембе, 75), Вейналдум (Эррера, 66), Гуйе, Верратти (Паредес, 75), Ди Мария (Дракслер, 81), Неймар (Месси, 66), Мбаппе.

Огоҳлантиришлар: Верратти (44), Диалло (55), Экитик (84), Паредес (87).

Баҳс якунланди! ПСЖ ишончли ғалабага эришди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча!

90+3. Мезбонлар вазият яратишга уринишмоқа.

90. Иккинчи таймга 6 дақиқа қўшилди! 

87. Паредес Мунецига нисбатан қалтис "подкат" ташлади ва сариқ карточка билан жазоланди.

84. Экитик Месси ва Мбаппега қўполлик ишлатди. У иккинчи ҳаракат учун сариқ карточка олди.

82. "Реймс"да ўзгариш: Туре ўрнига Экитик ўйинга қўшилди.

81. ПСЖда 5-ўзгариш: Ди Мария ўрнига Дракслер ўйинни давом эттиради. Умуман олганда, ПСЖга бешта ўзгариш камлик қилади :)

79. Кейлор Навасдан фристайл – Туре билан рақобатлашди, корпус қўйди ва тўпни илиб олди. 

78. Лео Мессининг биринчи юриши!  У Мбаппега пас берди, Мбаппе тўпни Леога қайтаришга уринди, аммо ҳимоячилар сергак тортиб, тўпни майдондан чиқариб юборишди.

76. "Реймс"да ўзгариш: Кеббаль ўрнига Флипс ўйинга қўшилди. 

75. ПСЖда 2 та ўзгариш: Верратти ўрнига Паредес, Диалло ўрнига Кимпембе тушди.  

73. Кеббалнинг зарбаси йўлига Керер тўсиқ бўлди. Мезбонлар биринчи бурчак тўпига эга бўлишди.

71. "Реймс"да алмаштириш: Лопи ўрнига Ван Берген ўйинни давом эттиради.

70. Кеббаль яна фаоллик кўрсатди. Бугун "Реймс"нинг энг фаол ўйинчиси, шубҳасиз.

67. Месси биринчи марта тўпга тегди. Омманинг реакцияси: "Оооооооо".

66. ПСЖда 2 та алмаштириш: Вейналдум ўрнига Эррера, Неймар ўрнига Месси туширилди.

64. ГОООООООООООООООООЛ! Хакимининг узатмасидан кейин Мбаппе ҳисобни оширди – 0:2! 

62. Лопининг зарбаси Маркиньосга тегиб, йўналишини ўзгартирди. Навас кичик қийинчиликка учради.

59. Месси чигилёзди машқларни бажараётгани кўрсатилди. Камёб кадр ва кам кузатиладиган жараён.

57. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 33%-67%.  

55. Мунецига нисбатан қўполлик ишлатган Диалло сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

54. Узоқ текширувлардан сўнг гол бекор қилинди. Офсайд!

53. Ўйин тўхтаб турибди. Гол ВАРда текширилмоқда. 

51. ГОООООООООООООООООООЛ! Пала-партиш ҳолатдан Мунеци гол уриб кетди ва ҳисобни тенглаштирди – 1:1!

48. Ҳозиргина майдонга тушган Локонинг узатмаси Маркиньос томонидан бартараф қилинди.

47. ПСЖ темпни оширди – Неймар ва Мбаппе ўзаро комбинация уюштирди, Гуйе эса зарба йўллади. Ҳимоячилар зарба йўлига тўғаноқ бўлишди, тўп Райковичгача етиб бормади.

46. "Реймс"да 2 та ўзгариш: Мбуку ўрнига Бериша, Кассама ўрнига Локо тушди.

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус! 

45+1. ПСЖ таймни бурчак зарбаси билан тугатди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди.

44. Верратти Кеббалга нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди.

43. "Реймс" ПСЖ билан тенг ўйин намойиш этмоқда. 

41. Ууух!  Кассаманинг айланма зарбаси дарвоза тўсинига тегди. Наваснинг сакраши зарбага гўзаллик бахш этди.

39. Навааас!  Кеббалнинг зарбага ўхшаш пасидан сўнг ажойиб сейв кўрсатди. Дарвоза устуни олдида Туре тайёр тарган эди.

36. Диалло кескин узатмаси орқали Наваснинг хушёрлигини синаб кўрди.

35. ПСЖда деярли имконият юзага келмаяпти. Бор-йўғи битта аниқ зарба (бош билан) ва дарвоза сари етиб бормаган зарбалар. Бўлди.

33. Гравийон "Интер" ҳимоячиси ҳисобланади. У ижара асосида "Реймс" шарафини ҳимоя қилмоқда.

32. Яна Гравийон – бу гал унга Ди Мариянинг жаримадан йўллаган кучли зарбаси тегди. 

31. Неймар ҳимоячини алдаб, Мбаппе учун вазият яратди – форварднинг зарбаси Гравийонга тегди.

28. Туре марказда Неймар билан тўқнашди. Бош ҳакам "Реймс" ҳужумчиси билан ўзини қандай тутиш бўйича оғзаки суҳбат олиб борди.

25. Мбаппедан даҳшатли тезлик, бироқ Райкович ётган ҳолда, тўпга биринчи бўлиб эгалик қилди.

23. Маркиньос рақиб жарима майдони ичида бош билан зарба берди, аммо сал ноаниқ.

22. Неймар Лопига нисбатан қўполлик ишлатди. Бу фоль эмас, аммо ҳимоячига қийин бўлди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилади, меҳмонлар эса бурчак тўпини ўйинга киритишади.

20. Мезбонлар рақибларини фаол равишда кутиб олишга интилишяпти. Верратти, Гуйе, Вейналдум кучли босимга учрамоқда.

17. ПСЖнинг ўйинини томоша қилганда томошабинлар фақат ғалабани эмас, ҳақиқий санъат асарини кўришни хоҳлайдиларю Шу жиҳатдан Почеттинога жуда хавас ҳам қилмайсан. 11 талик таркибда ҳамма юлдузга жой топиб бериш осонмас.

16.  ГООООООООООООООООООООЛ!  Ди Мариянинг узатмасидан кейин Килиан Мбаппе бош билан гол уриб, ҳисобни очди – 0:1!

13. "Реймс" фаол ҳаракат қиляпти. Кеббаль Турени топди, ёш ҳужумчининг зарбаси эса муваффақиятли бўлмади.

11. Мбаппенининг зарбаси аниқ чиқмади.

9. Неймар Фокега нисбатан қоидани бузди. "Реймс" дарҳол тўпни йўқотди ва меҳмонлар ҳужумга шайланишмоқда.

7. Жамоаларнинг ҳеч бирида темпни ошириш ният йўқ. Парижликларнинг прессинги мажбурликдан амалга оширилаётгандек.

5. Захира ўриндиғида ўтирган Лео Месси намойиш этилмоқда. Аргентиналик бугун майдонга тушиши кутилмоқда. Яна қўшимча сифатида айтиш лозим, бу ўйин Мбаппе учун ПСЖ либосидаги охриги ўйин бўлиши мумкин.

3. Навас ортидан Райковичнинг оёғига ҳам тўп тегди. У Мбаппедан олдинроқ тўпга эга чиқишга эришди.

2. Навас томон ноқулай пас келди, дарвозабон Туредан олдинроқ тўпга етиб бориши лозим эди, улгурди.

1. Ўйин бошланди! 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун ПСЖ меҳмонда "Реймс" билан беллашади. Мазкур ўйинни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика