Левандовски "Барса"нинг 2 йил олдин 2:8 ҳисобида "Бавария"га ютқазганига изоҳ берди
26 июл 2022 15:17
Новости
Левандовски "Барса"нинг 2 йил олдин 2:8 ҳисобида "Бавария"га ютқазганига изоҳ берди
Роберт Левандовски "Барселона"нинг "Бавария"дан 2:8 ҳисобида мағлуб бўлгани борасидаги саволга жавоб берди.
Жамоалар 2020 йилнинг августида Чемпионлар Лигаси 1/4 финал доирасида тўқнаш келишган ва унда "Бавария" 8:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди, Роберт ўша ўйинда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган.
– Айтишим керакки, "Барса"да бу ҳақда гаплашмадик. Бу тарихда қолган. Ортга қарамаган яхшироқ. Бизнинг ғоямиз шундай.
– Сиз "Барса"га ғолиблик менталитетини қўшасизми?
– Умид қиламан. Доим ғалаба ҳақида ўйлайман ва гол уришни хоҳлайман. Қандай ўйин, қандай рақиб, бунинг фарқи йўқ. Доим ғалабага чанқоқман. Бу жамоанинг имкониятлари ажойиб. Барчамиз биргаликда қадамба-қадам ҳаракат қилишимиз керак", – дейди "Барселона"нинг янги ўйинчиси.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии