RU

Последние новости

13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  3 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  7 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  2 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   23 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  21 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  7 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  13 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  8 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  25 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  3

ЛегионерУз. Якшанба Ҳайдаров учун аталди. Амирликларда бугун ўзбек дербиси бор, аммо Сергеев ўйнамаслиги мумкин Новости

ЛегионерУз. Якшанба Ҳайдаров учун аталди. Амирликларда бугун ўзбек дербиси бор, аммо Сергеев ўйнамаслиги мумкин

Амирлик чемпионатида тўрт нафар ўзбекистонлик футболчи бор. Катта эҳтимол билан уларнинг сони 1 тага қисқариши мумкин. Бу ҳақда бироз кейинроқ.

Кеча — 21 январь куни БАА олий дивизионида 13-тур беллашувлари старт олди ва у Азиз Ҳайдаров тўп сураётган “Ажман” учун омад келтирди. Кетма-кет тўрт турдан буён рақибларини мағлуб эта олмаётган ва шуларнинг 3 тасида имкониятни бой берган “Ажман” сўнгги бор 7 декабрь куни зафар қучганди. Орадан чамаси 1,5 ой вақт ўтиб, “Шабаб Ал-Аҳли” клуби таслим қилинди — 2:1.

Аль-Ахли

Исмаил Аль-Хаммади - 80'

Лига Арабского залива . Тур 13

21/01/2018, 20:45

2
:
1
Завершен

Айман

Модибо Майга - 14', Mohammed Hilal Khalifa - 40'

45'
90'
46'  Saoud Abdulrazaq (Saeed Jassim Saleh)
68'  Waleed Ambar (Chang-Jin Moon)
80'  Исмаил Аль-Хаммади
86'  Исмаил Аль-Хаммади (Rashid Hassan)
14'  Модибо Майга
14'  Азизбек Хайдаров
26'  Абдулла Малаллах Аль-Шамали
40'  Mohammed Hilal Khalifa
46'  Mohammed Ali Shaker (Mohammed Sebil)
51'  Hamad Khalid Ali
77'  Азизбек Хайдаров
81'  Mohammed Hilal Khalifa (Mohammad bin Yousuf Bin Yousuf)
82'  Модибо Майга
85'  Mohammad bin Yousuf Bin Yousuf
90'  Азизбек Хайдаров (Jasem Ali Mohamed Faqer)

“Ажман” 32 ёшли Ҳайдаров билан шартнома тузиб, янглишмаган бўлиб чиқяпти. Лига дебютанти сафида 12 та ўйинда майдонга тушган Ҳайдаров ҳозиргача жамоаси учун 1 та гол урди ва 4 та голли пас берди. Кечаги ўйинда айнан Ҳайдаровнинг пасидан сўнг ҳисоб очилгани эътиборга молик.

Қайд этиш керак, “Шабаб Ал-Аҳли”га қарши 1-давра ўйини муваффақиятсиз ўтиб, “Ажман” ўз уйида енгилганди — 1:3. Ўша Беллашув Ҳайдаровнинг 22-дақиқадаги сариқ карточкаси билан ёдда қолди. Орадан 4 ой ўтиб, “Ажман” мағлубият ўчини олди. Фақатгина чемпионат таснифида олиб қаралса, мисрлик Айман Ар-Радамий бошқараётган клуб беш турдан буён мағлуб бўлмаяпти: 3 та дуранг ва 2 та ғалаба.

Бугун оқшомда ўзбек дербиси бўлиб ўтади. Унда Отабек Шукуров ҳаракат қилаётган “Шаржа” клуби Игорь Сергеевнинг “Ал-Дафра”сини қабул қилади. Ҳар икки футболчи янги клуби билан 1 тадан ўйинда иштирок этиб улгурди ва 90 дақиқадан ҳаракат қилди. Бироқ бугун Игорь Сергеев катта эҳтимол билан жамоасига ёрдам бера олмаслиги мумкин. Ҳужумчининг айтишича, унда кичик жароҳат бор. Кейинги турга қадар Игорь тикланиб олишга ҳаракат қилади.

Отабек Шукуров эса бўлажак ўйинга жиддий тайёргарлик кўряпти. Унинг хориждаги янги ҳаётига кўмак бериш учун Амирликларга бирга жўнаб кетган ўзбекистонлик Бобур Миразизов “Шаржа” бош мураббийи Абдулазиз Муҳаммадга қанчалар ўхшаб кетишини қуйидаги суратлардан ҳам билиб олиш мумкин. Хуллас, Шукуровда зерикиш умуман йўқ.

Отабекнинг “Шаржа” сафига қўшилиши анча омадли чиққани маълум. Аввалига жамоа кучли тўртликда бораётган “Ан-Наср” устидан сафарда зафар қучди. Кейин эса President Cup доирасида Ҳайдаров тўп сурадиган “Ажман”ни таслим қилди — 2:0. Бу анъана бугун ҳам давом этадими ёки йўқ — кузатамиз.

Маълумот учун, шаржаликлар 1-давра ўйинида “Ал-Дафра” майдонида 0:2 ҳисобида имкониятни бой берганди. Агар бугун “Шаржа” зафар қучса, очколар сони бўйича “Ажман” билан тенглашиб олади. Сергеев жамоасининг қўли баланд келса, улар турнир жадвалида хавфли зонадан чиқиб олади.

Сардор Рашидов тўп сураётган “Ал-Жазира” 13-турни 24 январь куни “Дибба Ал-Фужайра” клубига қарши ўтказади. Футболчининг Амирликларни тарк этиши мумкинлиги ҳақида норасмий маълумотлар бор. Аммо ҳозирча Сардор буни тасдиқлашни истамади.

Рашидов ҳақида айтиш мумкин бўлгани, у Instagram саҳифасига verified кўринишига келтирди. Яъни, айнан ўзига тегишли саҳифани расман тасдиқлаб олди.

“Агар Instagram’га кириб, Сардор Рашидов деб ёзсангиз, 20 га яқин аккаунт чиқиб келади. Шунинг учун ҳам ўз саҳифамни тасдиқлатиб олдим. Энди шубҳаларга ўрин қолмайди. Бу борада испаниялик дўстларим ёрдам берди”, — деб таъкидлади Рашидов. Бизнингча, Рашидов бундай белгига эътибор қаратган ўзбекистонлик илк футболчи бўлди. 

Амирлик чемпионатининг турнир жадвалида “Ал-Дафра”га эътибор қаратиш мумкин. Сергеев жамоаси сўнгги ўриндан юқорига кўтарила оладими ёки йўқ — асосий масала шу. Қолганлар эса бир-бирига анча яқин жойлашган.

Championat.asia статистикаси

Автор :
Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика