RU

Последние новости

01:50ЕЧЛ. "Аталанта" – "Челси", ПСВ – "Атлетико" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  10 01:20ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  24 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Легионер дарвозабон, ОКМК устози ва бошқалар — Суперлигада 12-турнинг энг яхшилари Новости

Легионер дарвозабон, ОКМК устози ва бошқалар — Суперлигада 12-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 12-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 12-турнинг энг яхши дарвозабони – Марин Любич ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" бу тур ўз майдонида "Олимпик"ни қабул қилди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашувнинг 42-дақиқасида "қалдирғочлар" 9 киши бўлиб қолишди ва мағлуб бўлишлари аниқдек эди. Аммо баҳс давомида Любич бир неча бор жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди. Айниқса, иккинчи таймга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда пенальтидан йўлланган зарбадан кейин тўпни қайтариб, "Бунёдкор"ни мағлубиятдан қутқариб қолди. Шу тариқа Любич турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 12-турнинг энг яхши мураббийи – Миржалол Қосимов (ОКМК)

Миржалол Қосимов ОКМК бош мураббийига айлангач "Пахтакор"ни умуман мағлуб эта олмай келаётгани ҳақида статистикани кўрмаган мухлис бўлмаса керак. Мусобақа жадвалида пешқадам бўлиб турган ОКМК ёзги танаффусга 1-ўринда чиқиб кетишни жуда ҳам хоҳлаётгани аниқ эди. Олмалиқда ўтган ОКМК - "Пахтакор" учрашувда майдон эгалари баҳс давомида икки марта ҳисобда ортда боришди ва якунда иродали ғалабага эришишди - 4:2. Эътиборлиси, Қосимов иккинчи тайм охирида майдонга туширган икки грузиялик футболчиларнинг голлари Олмалиқ клубига ғалаба келтирди. Шу тариқа ОКМК устози Миражлол Қосимов турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 12-турнинг энг яхши футболчиси – Хуршид Ғиёсов (ОКМК)

ОКМКнинг "Пахтакор" устидан қозонган ғалабасида Хуршид Ғиёсовнинг ҳиссаси катта бўлди. Майдонда катта кўламдаги ишни бажарган футболчи ўзига нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтидан ҳам гол урганини қўшимча қилиш керак. Умуман олганда, Ғиёсов ўйин давомида жуда фаол бўлди ва сайтимиз талқинига кўра 12-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 12-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Анваржон Хожимирзаев ("Динамо")

"Динамо" - "Андижон" учрашуви билан Самарқандга катта футбол қайтди. Шу куни Самарқанддаги стадионга йиғилган 10 мингдан зиёд мухлислар иккита чиройли гол гувоҳига айланишди. 36-дақиқада мезбонлар вакили Анваржон Хожимирзаев томонидан урилган гол championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.



 


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика