Лавесси Хитой халқидан узр сўради
15 мая 2017 17:43
Новости
Лавесси Хитой халқидан узр сўради
"Хэбей Чайна Форчун" ҳужумчиси Эсекьель Лавесси хитойликларнинг ғазабига сабаб бўлган сурат учун узр сўради.
Аргентиналик футболчи суратлардан бирида, хитойликларга ўхшаш ниятида, қўллари билан кўзини қисди. Унинг сўзларига кўра, футболчи ҳеч кимни ҳақорат қилиш ниятида бўлмаган.
"Хитой Суперлигаси илтимосига кўра биз мавсум давомида расмий суратлар чиқардик. Расмий сураткаш кўрсатмасига кўра, баъзи қилиқлар қилиб суратга тушдим.
Хитой халқини ҳақорат қилиш ниятида эмасдим. "Хэбей Чайна Форчун" аъзоси эканлигимдан хурсандман. Ҳар бир хитойлик меҳрибон ва бу ердаги ҳаётдан роҳатланяпман" - дейди Лавесси.
Комментарии