Эсекьель Гарай футболчилик фаолиятини якунлади
16 июл 2021 20:08
Новости
Эсекьель Гарай футболчилик фаолиятини якунлади
Аргентиналик марказий ҳимоячи Эсекьель Гарай профессионал футболчилик фаолиятини якунлади.
"Профессионал футболчилик фаолиятим билан хайрлашяпман. Тан олишим керак, футбол ўйнашни давом эттирмоқчи ҳамда бутсаларимни кейинроқ михга илмоқчи эдим, аммо ҳаммаси мен ўйлаганимдан бошқача бўлиб чиқди", — деб ёзади 34 ёшли футболчи.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчининг сўнгги клуби Испаниянинг "Валенсия" жамоаси ҳисобланади. Сўнгги уч йил ичида турли жароҳатлар футболчини ўз даражасида ҳаракат қилишига тўсқинлик қилди.
Комментарии