Лапорта: "Месси "Камп Ноу"да ўйнашда давом этади"
16 июн 2021 23:50
Новости
Лапорта: "Месси "Камп Ноу"да ўйнашда давом этади"
"Барселона" президенти Жоан Лапорта ҳужумчи Лео Месси билан шартноманинг узайтирилиши борасидаги хабарларга ойдинлик киритди.
"Ҳотиржамман, барча ишлар яхши кетмоқда. Месси "Камп Ноу"да ўйнашда давом этади. Бунга рад жавобини бера олмайман.
Мессини сақлаб қолиш жуда қийин иш. Унинг шартларига кўниш керак. Бизнинг молиявий ҳолатимиздан келиб чиқиб, у ҳам кўп нарсаларни маъқуллади. Бироқ чегара бўлиши, молиявий фэйр-плейга амал қилиниши керак.
Янги шартнома имзолаш борасидаги ишлар муваффақиятли давом этмоқда. Аммо ишлар қачон якунланади - билмайман", - деди Лапорта.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Комментарии