RU

Последние новости

17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  1 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  3 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  2 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  10 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  9 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  2 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  20 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  11 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  17 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1

ЛаЛига. Бугун Роналдо жамоаси "Реал"га қарши ўйнайди Новости

ЛаЛига. Бугун Роналдо жамоаси "Реал"га қарши ўйнайди

ЛаЛиганинг 11-туридан ўрин олган энг муҳим учрашувлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

"Реал" vs Роналдо

Ушбу турнинг эътиборга лойиқ баҳси "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтади. "Қироллик клуби" афсоналаридан бири бразилиялик Роналдо сотиб олган "Вальядолид" "қаймоқранглилар" меҳмонига айланади.

Фолчига боришнинг ҳожати йўқ - ушбу ўйинни тақдири "Реал" футболчилари ва янги мураббийлар штаби ўртасидаги муносабатларга боғлиқ. "Барселона"га қарши баҳсдан сўнг Серхио Рамос ғалати интервью берди. Унда ҳимоячи кимнидир мажбуран ҳурмат қилишнинг иложи йўқлиги ҳақида айтган. Ҳурматга лойиқ бўлиш керак, мураббий учун кийиниш хонасида ҳукмрон бўлиш тактик кўрсатмалардан муҳимроқ. Рамос бу сўзларни Флорентино Перес ва Антонио Конте учун айтган бўлиши мумкин.

Соларида футболчилар билан муаммо бўлмайди. Рамос у билан "Реал"да ўйнамаган бўлсада, Солари Зинедин Зидан, Луиш Фигу, Дэвид Бекхэм каби юлдузлар билан тўп тепган ва кийиниш хонасида йигитларга нима кераклигини яхши билади. Сантьяго Висенте Дель Боскени футболчилар билан яхши муносабат ўрната олиши учун жуда ҳурмат қилади.

Аргентиналик ва Зидан ўртасидаги асосий ўхшашлик улар бирга "Реал"да ўйнагани, мураббийлик тажрибаси йўқлигида эмас. Бу мураббийлар "Кастилья"да муваффақиятга эриша олишмаган. Зидан ёшлар билан деярли ҳеч нарса қила олмаган, Солари ҳам узоққа кетгани йўқ. Ўтган мавсум мухлислар хатто Солари кетиши учун имзо тўплашга киришишган эди. Бироқ Сантьяго Переснинг севимли инсонларидан бири. Ҳа, у аргентиналик, Переснинг "Реал"ида ўйнаган бошқа аргентиналиклар - Эсекьел Гарай, Фернандо Гаго, Гонсало Игуаин - Перес Аргентина футболчиларини ёқтирмайди дейишади. Солари гап миллатда эмаслигини исботламоқда.

"Реал"нинг рақиби оддий жамоа эмас. Бразилиялик Роналдо сотиб олган "Вальядолид" аввалги баҳснинг қўшимча дақиқаларида ҳисобни тенглаштириб, "Эспаньол" билан дуранг қайд этди. Бу натижа жамоанинг ЛаЛигада кетма-кет мағлубиятсиз ўйинлари сони 6тага етишига (4та ғалаба, 2та дуранг) имкон берди. Серхио Гонсалес қўл остидаги жамоа иштирок этган баҳсларда жуда кам гол урилади. "Вальядолид" ўйинларида мухлислар ўтача ҳар ўйин 1,6та голга гувоҳ бўлишади. Турнир жадвалига эътибор берадиган бўлсак, "Вальядолид" "Реал"дан тепароқда жойлашган.

Реал Мадрид

Винисиус Жуниор - 83', Серхио Рамос - 88'

Примера Дивизион . Тур 11

03/11/2018, 20:15

0
:
2
Завершен

Вальядолид

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 68120 зрителей

Главный судья: Jesus Gil

45'
90'
45'  Марко Асенсио
56'  Каземиро (Иcкo)
71'  Гарет Бэйл (Лукас Васкес)
73'  Марко Асенсио (Винисиус Жуниор)
83'  Винисиус Жуниор
83'  Иcкo
88'  Серхио Рамос
69'  Тони Вилья (Даниэле Верде)
76'  Леонардо Суарес (Оскар Плано)
85'  Хавьер Мойяно (Дуйе Чоп)


11-тур ўйинлари


ЛаЛига тўпурарлари

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика