RU

Последние новости

09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  0 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  1 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  2 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  0 07:33Эрон ОАВси Сергеевни "Сепахон"даги ойлигини маълум қилишди  5 03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  5 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  5 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  18 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  27 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1

ЛаЛига. 7-тур превьюси Новости

ЛаЛига. 7-тур превьюси

Бугун, 29 сентябрь куни ЛаЛиганинг 7-тур учрашувлари давом эттирилади.

Ушбу турдан ўрин олган муҳим учрашувлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.


"Барселона" - "Атлетик"

Кутилмаганда "Ленагес"га мағлуб бўлган Каталония клуби "Тоттенхэм"га қарши бўладиган Чемпионлар лигаси учрашувидан олдин ўзига бўлган ишончни тиклаш учун "Атлетик"ни таслим этишга ҳаракат қилади. "Барселона" устози Эрнесто Вальверде бугун жароҳат олган Самуэль Юмтитисиз таркибни майдонга туширади. Бильбао клуби каталонияликлар учун "шпоралар"га қарши баҳс олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Катта эҳтимол билан Юмтити жойини бугун Томас Вермален эгаллаши кутилмоқда.

Қизиқарли маълумотлар

  • "Барселона" "Камп Ноу"даги сўнгги 39та учрашувда мағлуб бўлмаган.
  • Каталония клуби  "Атлетик"га қарши сўнгги 3та ўйинда дарвозасини "қуруқ" сақлаб қолган.
  • Кўк-анорранглилар уйида ўтказган сўнгги 34та учрашувнинг (ЛаЛига доирасида) 31тасида камида 2та гол уришга муваффақ бўлган.


"Эйбар" - "Севилья"

Севильяликлар айни дамда жуда яхши кайфиятда. Улар аввалги турда "Қироллик клуби"ни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этишди. Бироқ жамоада йўқотишлар бор. Серхио Эскудеро, Габриэль Меркадо, Максиме Гоналонс, Иброҳим Амаду ва Алейкс Видаль жароҳат олган. "Эйбар" аввалги мавсумда ўз уйида бўлган баҳсда "Севилья"ни 5:1 ҳисобида мағлуб этган эди, бироқ жорий мавсумда жамоа барқарор ўйин кўрсатмаяпти.


"Реал" - "Атлетико"

Ушбу турнинг марказий учрашуви Мадриднинг икки клуби ўртасида ўтказилади. "Сантьяго Бернабеу" эгалари ҳисобланадиган "Реал" "Атлетико"ни қабул қилади. Ушбу жамоалар ўртасидаги сўнгги баҳс УЕФА Суперкубоги доирасида бўлиб ўтган. Ўша ўйиннинг асосий вақти дуранг билан якунланган, қўшимча бўлимларда эса "матрасчилар" рақиб дарвозасини ишғол қилиб, совринни қўлга киритишган. "Реал" ушбу баҳс олдидан "Севилья"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Лопетеги ва унинг шогирдлари ғалабага жуда чанқоқ. "Қироллик клуби" Криштиану Роналду кетганидан сўнг аввалгига нисбатан кучлироқ ўйин кўрсатишмоқда, бироқ муҳим паллаларда жамоага етакчи етишмаяпти. Бугун "Реал" сафида Иско, Марсело майдонга туша олмайди.

"Атлетико" эса бу мавсум барқарор ўйин кўрсата олмаяпти. Диего Симеоне жамоаси ҳимояга ётиб олган рақибларни ёриб ўтишда катта қийинчиликларга дуч келмоқда. "Матрасчилар" "Реал"га қарши баҳсга яхши кайфиятда келмоқда, чунки улар ЛаЛига ва Чемпионлар лигасидаги сўнгги учрашувларда ғалабага эришишди. "Атлетико" таркибида ҳам йўқотишлар мавжуд. Хосе Хименес, Сантьяго Ариас ва Стефан Савичда жароҳат бор.

Қизиқарли маълумотлар

  • "Реал" ҳамда "Атлетико" ўртасидаги сўнгги 3та учрашув дуранг билан якунланган.
  • "Атлетико"нинг меҳмондаги сўнгги 5та ўйинида (ЛаЛига доирасида) кўпи билан 2та гол урилган.


7-турнинг барча учрашувлари


ЛаЛига турнир жадвали


ЛаЛига тўпурарлар рўйхати

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика