RU

Последние новости

16:24Эртага Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўз юришини бошлайди  0 15:51"Наполи" Хвичанинг ўрнини Кьеза ёки Зиеш билан тўлдириши мумкин  0 15:22"Бунёдкор" икки ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  2 14:51"Барселона" уч етакчиси билан шартномаларни узайтиради  2 14:19Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг қачон "Манчестер Сити" билан шартнома имзолашини маълум қилди  17 13:51"Ливерпуль" форварди Нуньесга янги даъвогар бор  4 13:21ЎФА ва ЎФФ раҳбарияти аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди  0 12:55ПСЖнинг Хвича учун "Наполи"га қанча таклиф қилгани маълум  1 12:28Муҳриддин Зоиров — 300 минг маош, "Шўртан"даги фаолияти, Абрамов ва "Локомотив" ҳақида   0 12:21"Реал" сардори Саудия Арабистонига йўл олишни режалаштирмоқда  1 11:53А Серия клуби Уокер учун даъвогарлик қилмоқда  1 11:28Жоржиньо шу ойда "Арсенал"дан кетмоқчи  0 11:05"Реал" АПЛдан форвард харид қилмоқчи  1 10:31Sofascore. Шукуров «Ал Иттиҳод»га қарши учрашувда шериклари орасида энг катта баҳолардан бирини олди  3 09:48«Ньюкасл» Ҳусановни иккинчи марта қўлдан чиқардими?  18

Ла Лигада кутилаётган инқилоб ҳақида Новости

Ла Лигада кутилаётган инқилоб ҳақида

Бугун испан футболи ҳақида суҳбатлашамиз.

Криштиану Роналду 2018 йилда А Серияга кўчиб ўтиши билан испан футболининг қитъадаги гегемонлиги якунига етди. Ўсиш фақат рақобатли муҳитда содир бўлиши яна бир марта ўз исботини топди. Сўнгги 2 йилда испан грандларининг Чемпионлар Лигасидаги муваффақиятсиз иштироки, "Реал" ва "Барса"нинг "Аякс", "Шахтёр", "Боруссия Мёнхенгладбах" сингари ўртамиёна клублар қаршисида "қалтираб қолаётгани" аҳволнинг жиддийлигидан дарак бермоқда.

Истайсизми-йўқми, испан футболининг асл кучи "Реал" ва "Барса"нинг ҳолатига, ички чемпионатдаги ўзаро рақобатига боғлиқ. "Атлетико"нинг бугунги лидерлиги эса кўпроқ ушбу 2 клубнинг кучсизланиши туфайлидир. Хуллас, Пиреней футболидаги "чўкиш" иллюзия эмас.

Шу ўринда кишининг хаёлига тарих исботлаган бошқа бир ҳақиқат келади: "Инқилоблар асосан инқирозлар замонида рўй беради". Демак, Испания чемпионатидаги навбатдаги революция яқин. 

Сизнингча бу ўзгариш ниманинг ҳисобига рўй беради, Перес суперюлдузларни трансфер қилиши ёки "янги Месси" пайдо бўлиши сабаблими? Ўйлашимча, испан футболининг эртаси кўпроқ мозий юлдузларининг номи билан боғлиқ бўлади. 

Мадриднинг ҳақиқий қироли

"Реал"нинг ҳар бир муваффақиятсиз ўйинидан кейин Зиданнинг ўрнига даъвогарлар рўйхати эълон қилинмоқда. Улар орасидан ҳақиқатга энг яқини Рауль Гонсалес варианти ҳисобланади. 

Биринчидан, у аллақачон клубнинг рамзига айланиб улгурган. "Реал"ни жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчидан яхшироқ биладиган бошқаси бўлмаса керак. 

Иккинчидан, болалар футболида тажриба орттирган Рауль 2019 йилда "қироллик клуби"нинг ёшлар жамоасида иш бошлади ва биринчи мавсумидаёқ Флорентино Перес манзилига "салом йўллади" (унинг жамоаси ёшлар ўртасида ўтказилган Чемпионлар Лигасида зафар қучди).

Учинчидан, жамоа раҳбариятининг ўзи ҳам сўнгги йилларда шундай услубни танламоқда. "Реал"нинг сўннги 3 мураббийи айнан "Кастилья"да тажриба орттирган мутахассислар ҳисобланишади.

Тўртинчидан, раҳбариятнинг трансфер сиёсати ўзгарганига анча бўлди. Перес ва унинг атрофидагилар суперюлдузлар учун катта маблағ сарфлаш ўрнига, потенциали бор вундеркиндларга эътибор қаратяпти. Зизуга эса тайёр футболчилар керак, у шу туфайли раҳбарият билан зиддиятга боргани ҳақидаги хабарларни ўқидингиз. Рауль эса ёшлар билан ишлаш салоҳиятини ўтган мавсумда кўрсатиб берди.

Шундай экан, агар Зиданнинг "Реал"и навбатдаги бор баҳор ҳавосини сезиши билан уйғониб, "шалпангқулоқ кубок"ни ютмаса, мавсум охирида Мадриднинг ҳақиқий қироли катта саҳнага қайтиши мумкин.

"Адашган ўғилнинг қайтиши"

"Барселона"даги ҳолат ҳам ўхшаш. Биринчи давра якунида пешқадам — "Атлетико"дан 13 очко кам жамғарган Рональд Куман муаммоли ўйинлари билан узоққа бормайди. Унинг ўрнини катта эҳтимол билан Қатар юлдузлар лигасида адашиб юрган Хави эгаллайди. У ўз даражасига мос бўлмаган чемпионатда етарлича ишлаб ҳам, "кўк-анорранглилар" таклифини рад этиб ҳам бўлди. Бундан ошиғини каталониялик мухлислар кечира олишмайди... 

Куман ҳам "Барса"нинг собиқ ўйинчиси эди, Хави Эрнандеснинг ундан устун жиҳати нимада? Гап шундаки, у клубнинг қон-қонига сингиб кетган "тики-така"ни энг мукаммал даражада эгаллаган 2 ўйинчидан бири эди. Хави 22 йиллик футболчилик фаолияти давомида орттирган тажрибасини мураббийлик салоҳияти билан умумлаштириб, клубни олдинги даражасига қайтариши мумкин. Маълумот учун, у бошчилик қилаётган "Ал Садд" Қатар чемпионатининг 15-туридан кейин 2-ўриндаги "Ал Духайл"дан 13 очко олдинда боряпти. Унинг дохаликлар билан шартномаси 30 июн куни якунига етади. Шундан кейин "Адашган ўғил" Каталонияга қайтса керак.

Тасаввур қилинг, "Эл Класико" яна Хави-Рауль тўқнашувига айланади. Бир авлоднинг икки вакили энди майдонда югуриб эмас, заҳира ўриндиғида ўтиргани ҳолда ғоялар, қарашлар воситасида курашишлари мумкин. Пиреней футболини аввалги даражасига қайтара олса, шу иккиси қайтаради. 

Воқеалар ривожини бирга кузатамиз. Championat.asia'ни кузатишда давом этинг!

Автор :
Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика