RU

Последние новости

22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса футболчиларга автомобил берилади  4 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  3 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  4 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  5 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5

Кутилмаган хабар: Златан 3 йилга футболдан четлатилиши мумкин Новости

Кутилмаган хабар: Златан 3 йилга футболдан четлатилиши мумкин

“Милан” форварди Златан Ибрагимович ФИФА ва УEФА қоидаларини бузгани учун узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин.

39 ёшли швед 2018 йилдан бери Bethard букмекерлик конторасининг 10 фоиз улушига эгалик қилади. У ўзига тегишли Unkown AB фирмаси орқали юқоридаги компания акцияларини қўлга киритган.

ФИФА ва УEФА қоидаларига кўра, агар футболчилар букмекерлик конторалари билан шуғулланса, ташкилот тасарруфи остида ўтадиган мусобақаларда иштирок этиши таъқиқланади. Ибрагимович ушбу талабни “Милан” билан Европа Лигасида қатнашганида ва ЖЧ-2022 саралашида Швециядан қайтиб келганидан сўнг бузган. Bethard Ибра ҳали ҳам компания улушига эгалик қилишини тасдиқлади.

Регламентни бузгани учун ҳужумчи 100 минг еврогача жаримага тортилиши ҳамда 3 йилгача футбол билан боғлиқ ҳар қандай соҳа билан шуғулланишдан четлатилиши мумкин.

Bethard компанияси Ибрагимович қатнашган Швеция ТЖнинг Грузия ва Косовага қарши ўйинлар учун пул тикишни таклиф қилган. Шунингдек, мазкур контора орқали А Серия учрашувларига ҳам пул тикса бўлади. Швеция футбол федерацияси эса бир неча йилдан бери ушбу воқеалардан хабардор бўлгани айтилмоқда.

ФИФА ва УЕФА  вазиятга изоҳ беришдан бош тортди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика