RU

Последние новости

10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  6 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  5 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  6 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  1 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  2 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  5 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  13 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  3 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  4

"Купернинг собиқ ёрдамчиси, янги мураббий ва Галиулин ҳақида". Вадим Абрамов билан суҳбат Новости

"Купернинг собиқ ёрдамчиси, янги мураббий ва Галиулин ҳақида". Вадим Абрамов билан суҳбат

Ўзбекистон терма жамоаси айни пайтда Дубайда хориж йиғинини давом эттирмоқда.

Терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов championat.asia сайтига эксклюзив интервью берди.

- Вадим Карленович, Дубайдаги йиғин қандай ўтмоқда?

- Йиғин одатий тарзда ўтмоқда. Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик давом этмоқда. Айни пайтда легионерларни чақира олмаймиз, шу боис бошқа футболчиларни синовдан ўтказиб олаяпмиз. Бу йиғин доирасида учта назорат учрашувини ўтказамиз. Барча футболчилар режа бўйича машғулот ўтказишмоқда.

- Мураббийлар штабида ўзгаришлар кузатилди...

- Тўғри мураббийлар штабида ўзгаришлар бор. Жисмоний тайёргарлик бўйича янги мураббий Антонио Сариоглу келди. У терма жамоада Эктор Куперга ёрдам берганини яхши биласиз. Бундан ташқари Тимур Кападзенинг ўрнида Виктор Григоревич Тишенко келди. Кападзе бор эътиборини олимпия терма жамоасига қаратиши туфайли миллий терма жамоада энди менга Тишенко ёрдам беради. У жуда ҳам тажрибали мураббий, Москванинг "Локомотив", Киевнинг "Динамо" клубларида турли лавозимларда ишлаган. Катта тажрибаси бор мутахассис четдан жамоамизга баҳо беради ва камчиликларни бартараф этишда ёрдам беради.



- Тишенкони терма жамоага чақириш кимнинг қарори?

- Тишенкони чақириш шахсан ўзимнинг қарорим бўлди. Уни анчадан бери яхши биламан. Антониони эса менга тавсия қилишди. Бунгача у билан бирга ишлаганлардан яхши фикрлар эшитдим. Антонио билан танишдим, гаплашиб олдим. Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийнинг методлари билан танишиб бораяпмиз.

- Вагиз Галиулиннинг ҳозирги даражаси терма жамоа талабларига жавоб берадими?

- Галиулин бизнинг талабларимизга жавоб берадими ёки йўқми бўлажак ўйинларда билиб оламиз. Шу боис уни бу йиғинга чақирдик. Уни олимпия ва миллий терма жамоадаги ўйинлари орқали яхши биламан, бирга ишлаганмиз. Тажрибали футболчи, таркибимизда ёшлар жуда кўп, шижоат ва тажриба уйғунлиги бизга фойдали бўлади.

- Галиулин терма жамоага қандай киришиб кетди?
- Вагиз терма жамоада олдин ҳам ўйнаган, Аҳмедов билан, Тўраев билан бирга тўп тепган. Терма жамоа учун янги эмас, шу боис мослашиш борасида ҳеч қандай муаммо бўлгани йўқ.

 
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика