Кун қаҳрамони - Сардор Рашидов: "Кейинги ўйинларда янада кўпроқ голлар уришга ҳаракат қиламан"
17 фев 2019 00:22
Новости
Кун қаҳрамони - Сардор Рашидов: "Кейинги ўйинларда янада кўпроқ голлар уришга ҳаракат қиламан"
Учрашувнинг 12, 54 ва 67-дақиқаларида гол киритган Сардор баҳснинг энг яхши футболчисига ва халқимиз учун кун қаҳрамонига айланди. Ўйин тугаганидан кейин биз Сардор Рашидовнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Ўйин ҳақида фикрларингиз...
- Ўйин жуда қизиқ бўлди. 3та гол уриб, хет-трик қайд этганимдан жуда хурсандман. Ушбу голларимни ватаним, Ўзбекистон халқига бағишлайман. Менга қаратаётган эътибор ва мухлислик учун барчага ташаккур билдираман ва янада яхшироқ ўйин кўрсатиб, кўплаб голлар уришга интиламан.
- Португалия ва Ўзбекистон чемпионатларидаги фарқ қандай экан?
- Португалия - Европа. Бу ерда барчаси европача. Футболчиларда иштиёқ кучли ва улар ҳар доим ўйинга чанқоқ бўлишади.
- Ўтган ўйиндаги мағлубиятдан кейин руҳий тушкунликка тушмадингизми?
- Йўқ. "Бенфика" - топ-клуб.
- Бир вақтлар сизга ҳақиқий Сардор Рашидов қани дейишганди...
- Ҳа, эсимда. Мен ҳеч қаерга кетмадим. Шу ердаман...
Ҳозирча шу. Сардор Рашидов кейинчалик катта интервью беришга ваъда берди.
Миржалол Норматов суҳбатлашди
Комментарии