Куман Пикенинг сўзларига қўшилмади
07 фев 2021 08:44
Новости
Куман Пикенинг сўзларига қўшилмади
“Барселона” бош мураббийи Рональд Куман жамоаси ҳимоячиси Жерар Пикенинг испан ҳакамларининг адолатсизлиги ҳақидаги сўзларига муносабатини билдириб ўтди.
“Бу Пикенинг фикрлари. Мен фақат ушбу мавсум ҳақида ўз муносабатимни билдиришим мумкин. Айрим вазиятларда ҳакамларнинг қарори бизнинг зараримизга ишлаган ҳолатлар ҳам бўлди. Аммо улар бизга қарши ишлашаяпти деб айтмаган бўлардим. Бу рефериларнинг ва VARнинг қарори. Мен ҳар доим уларнинг бизга бўлган муносабати адолатли деб ҳисоблайман. Улар майдонда қандай қоидабузарлик содир этилса, шунга муносиб қарор чиқаришмоқда ва қайсидир клубга қаршилик қилишмоқда деб ҳисобамайман”, дея Куманнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии