Куман "Барса" қайси чизиқни кучайтириши лозимлигини айтди
13 фев 2021 23:04
Новости
Куман "Барса" қайси чизиқни кучайтириши лозимлигини айтди
"Барселона" бош мураббийи Рональд Куман "Алавес" билан Испания чемпионатининг 23-тур учрашувидан олдин клуб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмаганидан афсусда эканлигини билдирди.
"Менимча, биз кучайишга муҳтож эдик. Бу содир бўлмади, демак, ўзимизда мавжуд ресурслар билан давом этишимиз керак.
Шуни айтишим керакки, жароҳатлар туфайли бизга трансфер жуда зарур эди. Дест, Араухо, Пикенинг сафдан чиққани боис бизга ўйинчи етишмай қолди.
Ҳимояда оқсаяпмиз, кўплаб жароҳатлар сабаб ҳимоямизда катта муаммо чиқди", – дея Куманнинг сўзларини келтирди Diario Sport.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" – "Алавес" учрашуви бугун Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади ва сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии