RU

Последние новости

19:46"Динамо" - "Нефтчи". Асосий таркиблар эълон қилинди  0 19:11Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  13 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  11 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  7 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0

Кристиан Атсу вайроналар остидан топилди – ўлик ҳолда. Унинг зилзиладан 5 соат олдин Туркиядан учиб кетиши керак бўлгани, аммо фикридан қайтгани айтилмоқда (мутолаа учун) Новости

Кристиан Атсу вайроналар остидан топилди – ўлик ҳолда. Унинг зилзиладан 5 соат олдин Туркиядан учиб кетиши керак бўлгани, аммо фикридан қайтгани айтилмоқда (мутолаа учун)

Туркиядаги зилзиланинг яна бир қурбони.

Туркиядан қайғули хабар келди: зилзила туфайли вайрон бўлган уй вайроналари остидан футболчи Кристиан Атсу топилган, афсуски, ўлик ҳолда. Бу ҳақда ўйинчининг агенти Нана Сечере хабар қилди.



"Хатайспор" ўйинчисини 11 кун излашди. Бир неча бор Кристиан топилгани ва қутқарилгани ҳақида хабар келиб тушди, аммо улар тўғри бўлиб чиқмади. Атсунинг агенти вайроналар остидаги одамларнинг қутқарилиши жуда секин кетаётганидан, ресурслар ва одамлар етмаётганидан, клуб умуман ёрдам бермаётганидан нолиди.

"Хатайспор" аллақачон ҳамдардлик билдирди:

"Вайроналар остидан топилган Кристианнинг танаси ўзининг Ганадаги она шаҳрига йўл олмоқда. Биз сени ҳеч қачон унутмаймиз. Ором ол, ажойиб инсон. Оғриғимизни тасвирлаш учун сўзлар етмайди", – дейилади клуб расмий баёнотида.

Атсу январда 31 ёшини нишонлади. У "Хатайспор"га қадар "Челси", "Порту", "Эвертон", "Ньюкасл", "Малага", "Витесс" ва "Борнмут" жамоаларида ўйнаган. Кристиан Гана терма жамоасида 60та ўйин ўтказиб, 10та гол уришга эришган.


Кристиан Туркиядан кетмоқчи эди, аммо зилзила олдидан ғалаба голини урган кеча сабаб фикридан қайтган

Атсу Туркияга 2022 йилнинг кузида келди, бунга қадар Саудия Арабистонида ўйнаган. Кристианга Туркия лигасига мослашиш қийинроқ бўлди, у бу ердаги ўйинлар АПЛдагига қараганда зичроқ эканлигини тан олди. У февралда чемпионатда 30 дақиқадан камроқ ўйнади.



Шу сабаб Атсу клубини ўзгартириш ҳақида ўйлади. Бу ҳақда "Хатайспор" менежерларидан бири турк радиосига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Кристиан Атсу мураббий Волкан Демирелга "Газиентеп"га қарши ўйин олдидан (2 февралда ўйнашган) кўпроқ шахсий вақт кераклигини айтди. У жамоадан кетиш мумкинми ёки йўқлигини сўради – мураббий ижобий жавоб қайтарди.

У "Газиентеп"га қарши ўйнамади, аммо 5 февраль куни бўлиб ўтган "Касимпаша"га қарши ўйинда майдонга тушди ва сўнгги дақиқаларда жаримадан ғалаба голини киритди. У умуман олганда учиб кетмоқчи ва оиласи билан кўришмоқчи эди, ҳатто самолётга чипта ҳам олганди. Аммо, голдан сўнг уни бекор қилди.

Зилзила унинг энг бахтли кунида содир бўлди. У кечқурун 11да учиб кетиши керак эди, силкинишлар эса кейинги кун эрталаб 4да бошланди. Даҳшатли трагедия".

Кристиан Атсунинг ҳаётидаги сўнгги гол мана бундай кўриниш олди. Финал ҳуштагидан сўнг шериклари уни қуршаб олишди.




***


Туркия ва Суриядаги зилзилалар XXI асрнинг энг кучлиларидан бири бўлди. Ҳозирда зилзилалар натижасида ҳалок бўлганлар сони 45 минг кишидан ошгани, 120 мингдан ортиқ инсон турли оғирликдаги жароҳатлар олгани айтилмоқда.

Хатай – Туркияда энг кўп жабр чеккан провинция. У ерда 7 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлгани, яна 17 минг нафар одам жароҳатлангани хабар қилинган.



Жароҳатланганлар орасида "Хатайспор" футболчилари ҳам бўлди: вайроналар орасидан уч футболчи ва жамоа мураббийлар штабидаги икки инсонни қутқаришди. Клуб спорт директори Танер Савут ҳали ҳам топилгани йўқ – уни 12 кундан бери излашмоқда.

"Хатайспор" ва "Газиентеп" чемпионатдан олинишди. Жамоалар ҳозирги ҳолатда мавсумни охирига етказиб қўя олмасликларини маълум қилишди. Икки клуб ҳам лигада қолиш учун курашганди, аммо Суперлига улар учун келаси мавсумдан жой сақлаб қўяди.


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: -8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика